Сўнгги кунларда АҚШ ва унинг европалик иттифоқчилари Эрон томонидан синовдан ўтказилган янги ракеталарни БМТ хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюцясига буткул зиддир деб иддао қилишмоқда.

АҚШ ва унинг европалик иттифоқчилари бу синовларда ўзи билан ядровий каллак  ташиши мумкин бўлган ракеталар синовдан ўтказилди деб иддао қилишди.

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи  Марк Тонер сешанба куни билдирган баёнотида,  АҚШ давлати  Эроннинг бундай масуълиятсизликга асосланган хатти ҳаракатидан қаттиқ хавотирдадир деб эълон қилди.

Аммо бу орада  АҚШ давлати ҳаққатан ҳам минтақа хавфсизлигидан ташвишга тушган ми? Мудофаавий ва превентив мақсадга қаратилган ракеталар ва  қуролларни синовдан ўтказилиши халқаро конвенсияларига зиддирми?  деган саволлар тўғилиши табиийдир.

Эрон давлатини мудофаа қилиш  ва ўз ҳудудларини ҳимоя қилиш йўналишида жиддий одимлар ташлаётгани ва саъй ҳаракати ҳеч кимга сир эмас.

 Аммо  АҚШ давлати шундай бир ҳолда Эроннинг ўзини мудофаа қилишга асосланган ракета синовларидан ўз хавотирланиши билдириб бутун дунёга жар солмоқдаки,  ўзи минтақада ракетавий ҳужумлар мақсаддаги потенсиалларини синаб кўриш учун муштарак ҳарбий машғулотлар ўтказишни давом эттирмоқда.

Бир неча олдин АҚШда босиладиган "Вашингтон пост" газетаси,  Пентагон  Саудий Арабистонга 60 миллиард долларлик қурол яроқларни сотиш шартномасини имзолаши билан миллиардлаб доллар маблағига тенг бўлган янги қурол яроқлар ва модерн ҳарбий техникаларни  Ол Сауд режимига эскпорт этишни назарга тутган деб ёзди.

Айтиш керакки бугунги кунгача АҚШ давлат масъуллари Эрондан қўрқитиш ва Эрон давлатини минтақада жиддий  таҳдид сифатида таништириш ва иддоа қилишни тўхтатмаётир.

 Ушбу иддаоли дастурлардан бир қисми ҳам АҚШ ташқи сиёсати аппарати томонидан програмалаштирилади ва бошқа қисмати эса  АҚШ конгрессида тайёрланмоқда. АҚШ давлати  Эрон номини ҳам АҚШга зид террорчилик таҳдидлар рўйхатига жой бериши билан  янги хатти  ҳаракатида  ракеталарни синовдан ўтказиш  иддаоси билан бу мавзу устидан  БМТ хавфсизлик кенгашига шикоят қилиб Эронга қарши янги сиёсий атмосфера ва  вазиятни яратишга уринди аммо ҳатто бу йиғилиши ҳам аниқ самара бермай якунланди.

АҚШ давлатини Эронга қарши янги иддаолари ва атмосфера яратиши қолабида Вашингтон давлати олдинроқ ҳам  Эрон давлатини Форс Кўрфазида сувларида ҳарбий машғулотлар ўтказиши кескинликлар ва хавотирланишларни кўпайтирмоқда ва минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига салбий таъсирини кўрсатмоқда деб иддао қилганди.

Ушбу иддаолар эса Баржом дастурини ижро этила бошланганлигидан бир йил ўтиб бориши  ва АҚШда янги президент Дональд Трампни иш бошлагани билан янгича ўйинлар ва шаклида давом этмоқда.

Эрон ислом жумҳурияти эса  турли таҳдидлар даражасини ошишига эътибор бериб  ўзининг мудофаавий ва энг биринчи галдаги мавзуларини инобатга олиши билан,  превентив ва ўзини ҳимоя қилиш асосида мудофаа стратегиясини тартибга солмоқда.

Бу стратегия ва хатти ҳаракат ҳеч бир халқаро ташкилот томнидан тақиқлангани ҳам йўқ . Аксича  минтақада тинчлик ва хавфсизликни кучайтириш ҳамда айрим тажовузкор гуруҳлар ва томонларнинг эҳтимолий таҳдидлари ва ҳужумларини олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқдаю холос.

БМТ хавфсизлик кенгаши эса  Баржом дастуридан кеийн  махсус резолюцияни ратификация қилиши билан,   Эрон давлати  қонун доирасидаги ҳарбий фаолиятларни давом эттириши мумкин деб эълон қилди.

Бир нарса аниқдирки,  АҚШнинг Эронга қарши бундай хатти ҳаракатлари ва позицияси мудофаа ишларидаги халқаро конвенсияларга буткул зиддир бинобарин жиддийлик ва қатъийлик билан халқаро ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиб, сўраб сўраштирилиши керак.Чунки АҚШ давлати қонуний мудофаа принсипларига қарши чиқмоқда. Бунга илова Эрон бир неча марта, ядровий қурол- яроққа эҳтиёжи йўқлиги ва ЭН Пи ТИ битими яъни ядровий қуролларни ишлаб чиқариш ва кўпайтришни манъ этувчи ташкилот доирасида амал қилишини ошора тарзда эълон қилган.

Шу асосда Эроннинг баллистик ракеталари ядровий каллакчалар учун лойиҳалаштирилгани йўқ. Аммо АҚШ ушбу иддаолари ва фитналари билан  Эроннинг мудофаа қудратини муамомларга дучор этишга уринмоқда, аммо ҳеч қачон ушбу ёвуз мақсадига эришмайдигани аниқ.

 

 

Ёрлиқ

феврал 02, 2017 12:51 Asia/Tashkent
Шарҳ