• Эрон армияси денгиз кучлари
    Эрон армияси денгиз кучлари

Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони Эрон стратегияси ва доктринасини превентив мудофаа қудрати ва потенсиалини янада кучайтиришдан иборат бўлганини таъкидлади.

Эрон талабалари ахборот агентлиги-ИСНО тарқатган хабарига кўра, бугун Эрон армияси денгиз кучлари қўмондони адмирал Ҳабибуллоҳ Сайёрий  Эрон қуролли кучлари жануб минтақасининг флоти қўмондонлари билан ўтказган йиғилишда Эрон ҳеч қачон бошқа мамлакатга ҳужум қилиш фикрида эмас ва бўлмайди ҳам аммо  у ё бу мамлакат Эронга ҳужум қилиш ниятини амалга оширишга уринса албатта Эрон армияси уларга қатъийлик билан  жавоб қайтаради деб айтди.

Адмирал Сайёрий шунингдек,  Эрон мудофаа қудратини юксалтиришдан асосий мақсадни минтақа хавфсизлигини таъминлаш эканлигига тўхталиб, Эрон армияси денгиз кучлари яхши ва муносиб мавқеиятга эгадир ва кундан кунга  мудофаавий ва превентив потенсиали кучайтирилмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ

феврал 15, 2017 18:51 Asia/Tashkent
Шарҳ