• Баҳром Қосемий: Сурия музокаралари умидворлик бағишлайди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий: Остона ва Женевада ўтказиладиган учрашувларга тайёргарлик кўриш ҳаракатлари давом этмоқда

      Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Сурия давлати ва исёнчилари музокара столига ўтирса, умидворлик бағишлайди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманида, мухбирлар томонидан Суриядаги ўзгаришлар ҳамда Женева ва Остонада ўтказиладиган учрашувлар ҳақида берилган саволларига жавоб бериб шундай айтдики, Остона ва Женевада ўтказиладиган учрашувларга тайёргарлик кўриш ҳаракатлари давом этмоқда. Шунингдек, Баҳром Қосемий АҚШ армияси қуруқликдаги кучларининг Сурияга кириб олганлиги ҳақида берилган саволга ҳам бу ҳақда маълумотга эга эмаслигини билдирди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, Баҳрайн масъулларининг Эроннинг ушбу мамлакат ички масалалари билан алоқалари борлиги ҳақидаги янги иддаоларини асоссиз деб айтди. Қосемийга кўра, Баҳрайн ҳокимлари ўзларининг ички муаммоларини ҳал этолмайди ва фуқароларнинг талабларига ҳамда ўз фуқароларининг тинчликсеварларига нисбатан муносиб жавоб беришга уринади холос. 

март 06, 2017 18:24 Asia/Tashkent
Шарҳ