• Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари
    Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари зўравон қудратлар қаршисида позиция тутиш, иймон аҳли қаршисида кибру-ҳавога берилган куфрнинг манманликларига, ҳамда халқаро миқёсидаги зўравонлик ва золимликларга қаршилик кўрсатиш, исломий тузумнинг энг муҳим ва биринчи галдаги ҳатти -ҳаракатларидандир деб айтдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  экспертлар кенгаши раиси ва аъзолари билан учрашганида  ушбу кенгашни Эрон  мамлакатининг бугунги шароити  ва келажаги учун ўта муҳим эканлиги, таъсчанлиги ва мустасно бир муассаса бўлганлигини алоҳида таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари шунингдек,  зўравон қудратларга қарам бўлишдан мамлакатни нажот берилгани ҳамда  суиистсеъмол қилиши мумкин бўлган барча йўлларни ёпиб қўйилганлигини Эронда пок исломни жорий этилганлигининг муҳим  натижаларидан эканлигига тўхталиб,  зўравон қудратларни Эронга нисбатан олиб бораётган  душманона сиёсатларига ишора қилиб жумладан дедилар:  АҚШ ва сионистик режим Эроннинг  адашаддий душмани ҳисобланишади, аммо бошқа баъзилари ўз манфаатлари туфайли  тил ва амалда Эронга нисбаттан душманчилигини ошкор қилишмайди.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ўз сўзларида  иқтисодий босимлар ҳамда  маданият соҳасида ҳам яширинча аммо кенг қамровли ҳужумларни душманларнинг асосий мақсади ва сиёсатларидан эканлигига ишора қолиб, душманнинг энг ёвуз нияти  Эрон халқини исломий тузумдан ноумид қилишга қаратилган деб қайд этдилар.

Ул Зот зўравон қудратларнинг душманона лойиҳалари ва фитналарани чипакка чиқаришнинг ягона йўлини  бор куч-қудрат билан қарши кураш олиб бориш ҳамда мантиқ ва ақлга таяниб  позиция тутиш эканлигини таъкидлаб, хусусан инсон ҳуқуқлари, терроризм  муаммоси, уруш жиноятлари каби мавзуларда ҳам Ғарб давлатларининг асоссиз  иддаолари қаршисида позиция тутиб, уларга  кураш олиб бориш лозим деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ

март 09, 2017 18:32 Asia/Tashkent
Шарҳ