• Исломий Инқилоб раҳбари
    Исломий Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Мянма мусулмонларига қарши содир этилаётган ваҳшиёна жиноятларга шоҳид бўлиб, халқаро ҳамжамият ва инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишни иддао қилувчи мамлакатларнинг сукут сақлаётганини кескин танқид этар экан, бераҳм ва шафқатсиз Мянма давлатига иқтисодий ва сиёсий босимлар кўрсатиш ҳамда мусулмон мамлакатларининг амалий ҳатти ҳаракатлари ушбу муаммолар ва жиноятларни олдини олишнинг ягона йўли ҳисобланади деб айтдилар.

Исломий Инилқоб Муаззам раҳбари матбуот идораси сайтига кўра, бугун Исломий Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Фиқҳ илмининг олий дарслари йиғилишини бошланишида  исломий давлатларнинг амалий ҳатти- ҳаракатлари зарулигини таъкидлаб,  албатта амалий ҳати- ҳаракатлардан мақсад  ҳарбий вариант эмас, балки   Мянма давлатига нисбатан сиёсий, иқтисодий ва савдо- тижорат соҳасидаги босимларни кучайтириш ва халқаро ҳамжамиятда  ушбу жиноятларга қарши  шиор бериш керак деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек,  Мянма фожеаларини кўриб чиқиш ва  таҳлил қилиш мақсадида Исломий ҳамкорлик ташкилоти конфренциясини ташкил этиш зарурлигини таъкидлаб, бугунги дунё золимлик ва истибдод дунёсига айланган, Эрон ислом жумҳурияти  дунёнинг турли бурчаклари- хох сионистик режим томонидан ишғол этилгагн сарзаминларда бўлса, хох Яман, Баҳрайн ва Мянмада  золимлик ва зулмга қарши  кураш олиб боришидан фахрланиб, ўзининг  муҳим позицияси,  мустаҳкам ва аниқ мавқеиятини сақлаши керак деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида  Мянма фожеаси мусулмонлар ва буддавийлар ўртасидаги тўқнашув ва урушдир деган ақидаларнинг хатолиги ва нотўғрилигига ишора қилиб,  албатта ушбу ҳодисаларда диний хурофот ва таассубнинг таъсири бўлиши мумкин, аммо ушбу воқеалар  сиёсий бир муаммодир, чунки унинг ижрочиси худди Мянма давлати ҳисобланади. Бу давлат теппасида Нобел тинчлик мукофотининг совриндори бўлган шафқатсиз ва бераҳм бир аёл турибти.  Ушбу фожеалардан сўнг  Нобел тинчлик мукофоти умрини тугагани ва уни ёлғон бир мукофот эканлиги  яққол намоён бўлди деб қайд этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  БМТ бош котибини Мянмада рўй бераётган фожеаларни фақат маҳкум этиш билан кифояланганини танқид этиб,  айрим пайтлар бир жинояткорни у ё бу мамлакатда жазолаш учун  дод- фарёд кўтарадиган  инсон ҳуқуқини ҳимоя қилишни иддао этувчи мамлакатлар,  Мянманинг минглаб халқини қочқинликда юз тутиши ва оммавий қирғин бўлаётганини  кўриб туриб сукут сақлаб,ҳеч қандай аксиламал кўрсатмаётир деб таъкидладилар.

   

сентябр 12, 2017 17:20 Asia/Tashkent
Шарҳ