• Шаҳид Ҳужжажийнинг жасади
    Шаҳид Ҳужжажийнинг жасади

Ҳарам мудофаачиларидан бўлган шаҳид Муҳсин Ҳужжажийнинг жасади Эрон шимоли шарқида жойлашган Муқаддас Машҳад шаҳрида жойлашган Ҳазрат Имом Ризо (а) ҳарамига келтирилди.

Шаҳид Ҳужжажий тобути Имом Ризо ҳарами атрофига айлантирилди ва   тавоф қилгандек айланиш жоиз бўлган маросим ижро этилди.

Бугун  халқ оломони Ҳазрат Имом Ризо (а) ҳарамининг хизматчилари иштирокида ўтказилган бу маросимда Шаҳид Муҳсин Ҳужжажийнинг тобути пок ҳарам атрофига айлантирилди.

Ҳарам мудофаачиларидан бўлмиш шаҳид Муҳсин Ҳужажий жорий йилнинг 9 августида  ИШИД террорчилик гуруҳининг қулига асир бўлиб тушганидан сўнг, шаҳид этилди.

Шаҳид Муҳсин Ҳужжажийниг  жаноза маросими Теҳронда ўтказилади. Бу маросимдан  кейин  жасади  тўғилиб ўсган  Исфаҳон вилоятининг Нажафобод минтақасида дафн этилади. 

сентябр 26, 2017 19:26 Asia/Tashkent
Шарҳ