• Исломий Инқилоб раҳбари
    Исломий Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ИШИД террорчи такфирий гуруҳининг тажовузкорлигини якунлангани Осиё ғарбида нуфузини ошириш мақсадида бу гуруҳни ташкил этган АҚШнинг ҳозирги ва олдинги давлатлари , унга қарашли режимлар ва сионистик режимга жиддий зарба бўлди деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари идораси маълумотлар сайтининг хабар беришича, Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари бўлинмаси қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг мактубига берган жавобида, дедилар: Худованади таборак ва таолога чин дилдан шукроналар айтаманки,  сиз ва турли даражадаги сизнинг ҳамкорликларингизнинг фидокорлиги ва жиҳод- саъй -ҳаракати билан янги баракатлар ато қилди. Зўравон қудратлар томонидан ташкил этилиб бошқариладиган шундай бир ёвуз ва жинояткор террорчи гуруҳ  Ироқ ва Сурия мамлакатларида сиз дек солиҳ бандалар қўли билан таг- тубидан йўқ қилинди.

Ул Зот  шунингдек,  бу ғалабалар фақат ИШИД каби жинояткор, ёвуз ва террорчи гуруҳга зарба бўлмади, балки сионистик режимга қарши курашадиган муқовимат кучларини нобуд қилишга қаратилган ҳатти ҳаракатларни чипакка чиқариб, террористларнинг зўравон ҳомийлари воситаси билан мустақил давлатларни кучсизлантириш ва минтақа ичкарисида уруш оловини ёқишни мақсад қилганларнинг барча  сиёсатларига ҳам жуда жиддий зарба етказди деб қўшимча қилдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари генерал Қосим Сулаймонийга хитобан дедилар:  сиз ушбу хавфли ва саратон безига ўхшаган  гуруҳни таг -тубидан йўқ қилиш билан  нафақат ислом дунёси ва минтақа мамлакатларига балки бутун дунёнинг  халқи ва умуман бутун инсониятга улкан хизмат қилдингиз.

Ул зот ушбу ғалаба билан табрик этар экан, душмналарнинг макр- ҳийласидан ғофил бўлмасликни тавсия этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаиай ҳазратлари ўз сўзларида буюрдиларки, улкан сармоя ва харажатлар билан ушбу террорчи  гуруҳни ташкил этган ва бундай шум фитналарни вужудга келтиришга тайёргарлик кўрган давлатлар ва режимлар  ҳеч қачон жим тура олишмайди. Улар  ҳардоим  минтақада бошқача душманона сиёсатлар ва ёвузликлар билан янги можароларни келтириб чиқаришга ҳаракат қилишади деб айтдилар.

Айтиш керакки кеча Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс бўлинмаси бош қўмондони генерал Қосим Сулаймоний Исломий Инқилоб муаззам раҳбарига йўллаган мурожаатида қуйидагича эълон қилди: каминаи камтарин ушбу майдонда сиз Ҳазрат олий томонидан вазифадор этилган аскар сифатида   ИШИД террорчи гуруҳининг энг сўнги қўрғони бўлган Албукамол минтақасини озод этиш амалиётларини якунлангани, ҳамда АҚШлик- сионистик  ушбу гуруҳ  байроғини туширилиб, унинг ўрнида Сурия байроғини баланд кўтариш билан  ёвузликка асосланган бу жинояткор ва террорчи  гуруҳ ишғолгарлиги ва тажовузкорлигини якунланганини эълон қиламан.

Генерал Сулаймоний  бу урушда катта ҳисса қўшган аммо номлари маълум бўлмаган қўмондонлари, мужоҳидлар ҳамда бу йўлда ўз жонини фидо қилган  минглаб эронлик, ироқлик, ливанлик, афғонистонлик  ва покистонлик ҳарам мудофаачилари номидан ушбу буюк ғалаба муносабати билан  Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари, Эрон халқи ҳамда Ироқ ва  Суриядаги мазлум халқлар ва бутун жаҳон мусулмонларини табриклади.

 

ноябр 22, 2017 11:45 Asia/Tashkent
Шарҳ