• Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Мўмин ёшлар ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилиш билан мустабид Американи тиз чўктирдилар
    Исломий инқилоб муаззам раҳбари: Мўмин ёшлар ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилиш билан мустабид Американи тиз чўктирдилар

Мўмин кишилар ва ёшлар сабот ва матонат билан ИШИД такфирчи террорчиларини таг-томири билан йўқ қилиш билан душманни тиз чўктирди ва биз қила оламиз деган тушунча ва тасаввурни яна бир бор ҳамма учун исботлашди. 

Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай таъкидладиларки, душман исломий ва инқилобий тафаккур ғоялари билан йўғрилган муқовамат ҳаракатини минтақада йўқ қилиш учун ўзининг адоватини ва душманона ҳаракатларини ҳар томонлама кучайтирган. Аммо, мўмин кишилар ва ёшлар сабот ва матонат билан ИШИД такфирчи террорчиларини таг-томири билан йўқ қилиш билан душманни тиз чўктирди ва биз қила оламиз деган тушунча ва тасаввурни яна бир бор ҳамма учун исботлашди. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бугун чоршанба куни эрталаб Эроннинг минглаб кўнгиллилари билан учрашган чоғида шундай айтдиларки, Эрон ислом жумҳурияти парвардигори оламнинг ҳидояти ва ёрдами билан Имом Хумайни (ра)нинг ҳушёрлиги ва зийраклиги билан, халқ мужоҳидлари мусулмонларнинг орзуйидаги исломни, сиёсий тизим қолибида рўёбга чиқаришга ва ушбу йўлда биринчи манбани асос солишга муваффақ бўлишди. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Қуръони карим оятларига таяниб, худонинг йўлида матонат билан туришни охират учун савоб ва дунё учун ажрга сабаб бўлишига яъни иззат ва иқтидор ҳамда тараққиётга сабаб бўлади дея атадилар. Ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, Эрон ислом жумҳурияти 38 йилдан буён мустабидлар ва Сионистларнинг хусумати билан давомли тарзда курашиб келмоқда. Аммо, бугунги кунда Эрон ислом жумҳурияти инқилобнинг дастлабки кунларига нисбатан, юз балки минг баробар ривожланиб кетган ва қудрати ҳам шунга мос равишда кучайган. Бу эса қатъиялик ва саботли бўлиб туришнинг дунёдаги мукофоти ҳисобланади. 

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари минтақада Эроннинг мўмин ва ёш авлоднинг таъсирини, инқилоб даврини ва Имом Хумайни (ра) ва муқаддас мудофаани кўрмасдан туриб англаш ва ҳис этиш ҳам, исломий инқилобнинг мўжизаларидан деб атадилар ҳамда шундай қайд этиб ўтдиларки, сиз ёшлар мустабид Американи тиз чўктирдиз ва мағлуб этдилариз. Исломий инқилоб муаззам раҳбари ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳаётига чек қўйилгани ва нобуд бўлганининг ҳақиқий омилини, кўнгиллиларнинг руҳияти ва таъсирчанлигидан келиб чиқди деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, душман ушбу ноинсоний такфирчи террорчи гуруҳ орқали муқовамат ҳаракатига қарши ушбу ҳодисаларни юзага келтиришга уринди, бироқ мўмин ёшлар завқ-шавқ билан мужоҳидлар майдонига киришди ва душманни тиз чўктиришди. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратларининг таъкидлашларича, АҚШ, Сионизм ва реакцион мамлакатларнинг минтақадаги кетма-кет фитналари ва ғаламизликлари Эрон ислом жумҳуриятининг иқтидори билан барҳам топди. Шулардан бири, ушбу ИШИД террорчилик гуруҳининг нобуд бўлиши эди. 

Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари сешанба куни Исломий инқилоб соқчилар корпусининг Қуддус кучлари қўмондони Генерал Қосем Сулаймонийнинг номасига жавобан  шундай баён этдиларки, аллоҳ таолога шукроналар келтирамизки, парвардигори олам сизнинг фидокорона саъй-ҳаракатларингизга ва ҳамкорларингизнинг турли кўламда ва даражада жиҳодга бел боғлашига барака ато этди ва дунё мустабидлари томонидан Ироқ ва Сурия юртида ташкил этилган разил гуруҳларнинг томирини сизларнинг қўлларингиз билан қуритди. Шунингдек ул ҳазрат шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу зарба фақат золим ва шафқатсиз ИШИД террорчилик гуруҳига берилмади, балки ушбу гумроҳ гуруҳларнинг ижрочи бошлиқлари орқали минтақада ички жангларни келтириб чиқариш ва сионистларга қарши бўлган муқовамат ҳаракатларини йўқ қилиш шунингдек, мустақил давлатларни заифлаштиришни нишонга олган жирканч ва ярамас сиёсатга қаттиқ зарба бўлди.  

ноябр 22, 2017 18:03 Asia/Tashkent
Шарҳ