• Лорижоний: Эрон ва Тожикистон ўртасидаги газ ва сув имкониятларидан унумли фойдаланиш зарур
    Лорижоний: Эрон ва Тожикистон ўртасидаги газ ва сув имкониятларидан унумли фойдаланиш зарур

Али Лорижоний Эрон ва Тожикистоннинг дўстлиги чуқур илдиз отган дея атади. Унга кўра, Эрон ва Тожикистон қўшниси бўлмиш Афғонистон юртида юзага келган терроризм масаласи жиддий муаммоларни келтириб чиқарган

Эрон парламенти раиси Эрон ва Тожикистон ўртасидаги газ ва сув имкониятларидан унумли фойдаланиш зарурлигини таъкидлади. Ирна ахборот агентлигининг бугун чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Туркиянинг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган Осиё парламентларининг 10-ассамблеяси доирасида Тожикистон парламенти раиси Хайрунисо Юсуфий билан учрашганида, электр, сув ва газ соҳасида сармоя киритиш икки мамлакатнинг иқтисодий алоқаларини янада кенгайтиришда бурилиш нуқтаси бўлишини айтиб ўтди. 

Шунингдек, Лорижоний Эрон ва Тожикистоннинг дўстлиги чуқур илдиз отган дея атади. Унга кўра, Эрон ва Тожикистон қўшниси бўлмиш Афғонистон юртида юзага келган терроризм масаласи жиддий муаммоларни келтириб чиқарган. Шундан келиб чиқиб, мазкур терроризмга боғлиқ бўлган масалани биргаликда ва ҳамкорликда ҳал этилиш керак. 

Тожикистон парламенти раиси ҳам Эрон ва Тожикистонга қўшни бўлган мамлакатда пайдо бўлган терроризм масаласидан хавотирланиш билдириб, шундай айтдики терроризмга боғлиқ муаммоларни ўзаро ҳамкорликда бартараф этиш талаб этилади.  

ноябр 22, 2017 19:17 Asia/Tashkent
Шарҳ