• Инқилоб раҳбари
    Инқилоб раҳбари

Бутун Эрон қуролли кучлари олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Эрон денгиз кучлари кунига тўғри келган яъни 7 озар санасини эронлик денгизчиларнинг фахр -ифтихори, ғурури ҳамда фидокорликларини улуғлаш учун рамзли сана эканлигини таъкидладилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, бутун Эрон қуролли кучларининг олий қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Эрон армияси қўмондонлари ва денгиз кучлари масъулларини ўз ҳузурига қабул қилганида  ҳижрий- шамсий 1359 -чи йилнинг 7 озар куни яъни бундан 27 йил муқаддам Ироқни БААС режими армиясига қарши Эрон денгиз кучларининг шижоат ва жасорат билан кураш олиб боришгани ва амалитёлар ўтказани  бу урушга катта таъсирини етказди, шунингдек уша ташаббус, жасорат, шижоат, режалар ва ҳатти ҳаракатлар дарҳақиқат  денгизда душман нуфузини буткул чипакка чиқарди деб изоҳлаб ўтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек  7 чи озар кунида ўтказилган уша амалиётлар ҳамда бу амалиёт натижасида шаҳид бўлган жасур ва қаҳрамон эронликлар хотирасини улуғлаш ва сақлаш зарурлигини таъкидлаб, Худо йўлидаги шаҳидлик зарар ва зиён эмас, балки ғаниматдир, Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) нинг аниқ таъбирлари билан айтганда шаҳидга эга бўлган миллат асирликдан нажот топади.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида  денгиз кучларнинг аҳамиятига тўхталиб, дедиларки, денгизчилар Эронни мудофаа қилишнинг муқаддам линиясидалар ҳамда Мукрон, Уммон денгизи ва эркин сувларни қуриқлашади. Эркин сувларда денгизчиларимизнинг ҳузури илгаригидек жадал билан давом қилиши керак.

Бутун Эрон қуролли кучлари олий қўмондони денгиз кучларнинг потенсиали ва ҳарбий техник - тажҳизотларини янада яхшилаш ҳамда камчиликларни бартараф этишда тузумнинг турли бўлинмалари ва соҳаларининг имкониятларидан фойдаланиш лозимлигини таъкидлаб, денгиз кучлари тармоғида яхши бир ҳаракатлар бошланган ва бугунги кунда Эрон денгиз кучлари олдинги 20 йилга қараганда  кучлироқ, ривожланган ҳарбий кучларга айланган. Аммо ушбу ривожланишнинг даражаси ҳалигача қониқарли эмас, бундай жадал ҳаракатлар янги саъй ҳаракат, баланд ҳиммат, ташаббус билан давом этиши керак деб аниқлик киритдилар.

Ёрлиқ

ноябр 28, 2017 17:20 Asia/Tashkent
Шарҳ