Эрон ислом жумҳуриятининг турли шаҳарларида пайшанба ва жума кунлари айрим товарларнинг қимматлашгани ва маъиший вазият ҳамда молиявий муаассаларга нисбатан эътироз билдириш мақсадида кўча намойишлари бўлиб ўтди

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Эроннинг айрим шаҳарларида одамларнинг иқтисодий муаммолардан келиб чиққан эътирозлари”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Эрон ислом жумҳуриятининг турли шаҳарларида пайшанба ва жума кунлари айрим товарларнинг қимматлашгани ва маъиший вазият ҳамда молиявий муаассаларга нисбатан эътироз билдириш мақсадида кўча намойишлари бўлиб ўтди. Шубҳасизки, бази бир муаммолар ва етишмовчиликларни баён қилиш одамларнинг ҳаққи бўлиб, жамиятнинг динамикасини кўрсатиш ва озод оммавий ахборот воситалари учун муҳит яратилиши шунингдек норозилик билдириб қонуний намойишларни ўтказиш ҳам жамиятнинг асосий ҳуқуқларидан ҳисобланади. Бу ерда иккита масалани бир биридан алоҳида ажратиб эътибор қаратиш керак. Биринчиси, маъиший муаммоларга қаратилган баҳс ва иқтисодий камчиликлар ва етишмовчиликларга қаратилган жамиятнинг турли қатламларининг эътирозлари ва албатта уларнинг давлатдан ва ижроия органи масъулларидан, иш бошқарувчи ва иш юритувчи сифатида талаб қилишларидир. Аммо, иккинчи масала шундаки, ташқи кучларнинг ушбу вазиятга нисбатан баҳо беришлари бўлди.

      Ўтган икки кун давомида Оқ уй ва Америка парламентининг вакиллар палатаси ўзларининг баёнотларини эълон қилиб, ушбу ишларга ўзларининг асл мақсадларини билдириб кенг оммага намойиш этишди. Эрон халқига қарши қасам ичган душманлар айниқса, мунофиқин гуруҳларидан тортиб Оқ уй томонидан билдирилган баёнотлар ва ушбу вазиятни қарши олишлари нимани англатади деган саволлар ўртага ташланмоқда. Эронга қарши санкцияларни киритиш бўйича лойиҳаларнинг асосий хомийларидан бўлмиш, Америка конгрессининг демократлардан бўлган сенатор Том Катин конгрессда чиқиш қилиб, Эрондаги намойишларга ишора қилиб, АҚШнинг Эрон ислом жумҳуриятидаги тартибсизликларни қўллаб-қувватлашларини истади. Ташқаридан бегона ахборот воситаларининг тезлик билан ушбу масалага киришлари ва ўз манфаатлари йўлида позицияларни эгаллашлари шуни кўрсатдики, йиғинлар ва намойишларда кўтарилган талаблар, сиёсий моҳиятни ўз ичига қамраб олиб, тизимнинг асосини нишонга олиш бўлган. Албатта, шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, иқтисодий муаммолар ихтисослашган ва истисно қилишлар фақат биргина Эронга тегишли эмас. Негаки, айни пайтда кўплаб мамлакатлар айниқса Америка қўшма штатларида ва Европанинг йирик иқтисодиётига эга бўлган давлатлар ҳам шу каби муаммоларга йўлиқишган ва қийинчиликларга дуч келишган ҳамда ўз иқтисодиётлари учун аниқ-равшан истиқболга ва прогнозга эга эмас.

     Дарҳақиқат, Эрон иқтисодиёти ҳам айрим муаммоларга учраган. Шубҳасизки, иқтисодий масалалар чигаллашгани, жамиятнинг ўз муаммоларини баён этмасдан вақт ўтишини кутиб туришлари керак деган маънони англатмайди. Ваҳоланки, тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу масалалар ҳал бўлиши ва ечим топиши учун кўпроқ чора-тадбирларни кўриш ҳамда тегишли дастурларга эга бўлиш ва амалда ушбу дастурларнинг ижросини татбиқ этишдир. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари бир йил олдин давлат ҳайъати аъзолари ва мамлакат президенти билан учрашган чоғларида шундай айтдиларки, бугунги кунда иқтисодий мушкиллар ва муаммолар давлатнинг биринчи ўринда турадиган масаласидир. Шунинг учун, ушбу иқтисодий масалалар ўз ечимини топиши лозим ва уларнинг ҳал этилиши муқовамат иқтисодиётига қартилган сиёсатлар доирасида аниқ ва тўғри ташкил этилиши керак. Шунингдек, исломий инқилоб муаззам раҳбари жорий йилнинг 26 август кунида давлат ҳафталиги муносабати билан қилган чиқишларида, иқтисод ва халқнинг маъиший масалаларини мамлакатнинг энг муҳим масаласи дея атадилар ва давлатга муҳим тавсияларни бериб шундай айтдиларки, мухолифатда бўлганларнинг фикр ва мулоҳазаларини эшитиш керак ва ички тамойилларга таянган ҳолда мулойимлик ва бағрикенглик кўрсатиш лозим.

     Танқидларни қабул қилиб улардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари айрим статистика маълумотларига ишора қилиб шундай айтдиларки, тақдим этилган статистика маълумотлари илмий манбаларга асосланган иқтисодий секторда муҳокама этилади, аммо ушбу рақамлар мамлакат вазиятини ва одамларнинг ҳаётини тўла қамраб олмаган. Шу боисдан, мавжуд муаммоларни аниқлаб олиш ва уларни ҳал қилиш даркор. Исломий инқилоб муаззам раҳбари шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, ушбу рақамларга асосан инфляция бир неча ўн фоиз тепасидан, ўн фоизнинг пастига тушди. Бироқ, аҳолининг харид қилиш имконияти ва миллий пул бирлигининг қадри ҳам ушбу миқёсда анчагини кўтарилган. Ушбу воқеъликлар шуни кўрсатмоқдаки, ишларни ташкил этишда нуқсонлар ва камчиликлар мавжуд бўлиб, ушбу камчиликларни бартараф этиш лозим. Ул ҳазрат банклар, инвестиция ва нақд пулнинг ўсиши ва контарабанда масаласини иқтисод мавзусида ўта муҳим деб атадилар ва иқтисодий коррупцияга қарши жиддий кураш олиб боришни, алоҳида эътибор қаратишга эҳтиёж сезадиган бошқа мавзулардан деб ҳисобладилар. Иқтисодий мушкиллар ва халқнинг маъиший муаммоларини айрим сиёсатчилар томонидан расмий тан олмасликлари катта хатодир. Одамларнинг муаммоларини инкор этиш ва масалага юзаки қараш ҳеч қачон ўз ечимини топишга туртки бермайди.    

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.  Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

декабр 31, 2017 13:27 Asia/Tashkent
Шарҳ