Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ушбу воқеаларни ўзининг Эронга қарши душманона ёндашувларининг давом этиши учун муносиб баҳона дея билди ва ушбу тартибсизликларни ҳимоя қилиб чиқди ҳамда бир неча маротаба ўзининг твиттерида маълум қилди.

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини мен Аҳмаджон Сулаймонов  эътиборингизга ҳавола этаман.  

      Бугунги  суҳбатимиз “Американинг Эрондаги эътирозларни қўзғатиши ва ҳимоя қилиши”га доир мавзуга бағишланади.      

      Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Ўтган бир неча кунлар давомида Эроннинг айрим шаҳарларида иқтисодий ва маъиший вазиятга нисбатан бўлаётган эътирозли намойишлар охир-оқибат тартибсизликларга айланди ҳамда базилар халқнинг мол-мулкини талон-тарож қилиш ва бузиб ташлаш ҳаракатларини амалга оширди. Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп ушбу воқеаларни ўзининг Эронга қарши душманона ёндашувларининг давом этиши учун муносиб баҳона дея билди ва ушбу тартибсизликларни ҳимоя қилиб чиқди ҳамда бир неча маротаба ўзининг твиттерида маълум қилди. АҚШ президенти Доналд Трамп Эрон халқини ҳимоя қилишини иддао қилиб такрор-такрор чиқиш қилди. Лекин Трамп ушбу иддаоларидан олдин, яъни Оқ уйга келиши биланоқ Эрондан қўрқитиш стратегиясини илгари сурди ва ўзининг ташқи сиёсатида Эронга қарши ҳаракатларни энг муҳим йўналиш деб белгилади. Доналд Трамп ўзининг охирги баёнотида асоссиз тарзда, Эрон давлатини терроризмни ҳимоя қиладиган ва инсон ҳуқуқларини поймол этадиган мамлакат дея атади.

      Бироқ, Доналд Трамп Америка қўшма штатларида ўтган яқин йилларда юз берган ҳодисаларни яъни бутун Американи қамраб олган Волстрит деб ном олган, оммавий тартибсизликларни унитганга ўхшайди. Аммо, бугунга келиб Эрондаги иқтисодий эътирозларни ҳимоя қилиб чиқмоқда. 2012 йилнинг бошида Америкада иқтисодий адолатсизлик системасига қарши кенг миқёсдаги эътирозлар бўлиб, кўча намойишлари ҳамда оммавий тартибсизликлар келиб чиқди. 2011 йилнинг 17 сентябр кунида Америкада иқтисодий соҳадаги эътирозлар яъни Нью-Йоркнинг Волстрит хиёбонида кўча намойишлари ва митинглар бошланди. Ушбу норозилик намойиши Волстритни ишғол этиш ҳаракати билан ном чиқарди. Волстрит ҳаракатини ишғол этинг вебсайти шундай ёздики, биз 99 фоиз бўлишимизга қарамасдан, ўз уйларимиздан қувиб чиқарилдик. Биз озгина иш ҳақи олишимиз учун ва ўзимизнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқимиздан фойдаланмасдан жуда кўп соатлар оғир меҳнат қиламиз. Бунда ҳам албатта иш топилса, аксинча иш топишни ўзи машаққат бўлиб қолган. Ваҳоланки, жамиятнинг бир фоизи ҳамма нарсага эга бўлиб, барча нарсадан баҳраманд бўлишган. Лекин, жамиятнинг 99 фоизи эса, ҳеч нарсага эга эмас.

    Американинг Масачуст Университетининг иқтисод бўйича устози Франклин Фишер АҚШдаги Волстрит ҳаракатининг шаклланишига туртки берган сабаблар ҳақида шундай айтдики, ушбу ҳаракатни юзага келиши учун жуда кўплаб омиллар мавжуд бўлган. Одамлар Америкада даромад ва иш ҳақидаги тенгсизликдан азият чекишган ва охир оқибат ғазабга тўлиб тошиб кўча намойишлари чиқишган. Лекин, ушбу тенгсизликларга қарши ҳар қандай ҳаракатлар, Республикачи конгресменлар томонидан кескин қарши олинди. Америка қўшма штатларининг давлати бошида шу каби эътирозларга бепарволик ва эътиборсизлик билан қаради ҳамда унчалик ҳам аҳамият бермади ва ушбу эътирозларни арзимас ҳолат деб баҳолади. Аммо, эътирозчиларни куч билан бостириш ва уларга қарши зўравонлик қилиш ҳамда намойишчилар устига отлар билан бостириб кириб, ерга йиқилган эътирозчиларни устидан отлар билан бостириб ер билан топташ ҳаракатлари, бутун Америка бўйлаб тарқалган тартибсизликларни ва намойишларни бостиришдаги зўравонликлардан бир намуна эди холос.

     Агар Америкадаги давлат кучлари томонидан содир этилган зўравонликлар ва куч ишлатиш ҳаракатлари дунёнинг бошқа юртларида содир этилгудек бўлса, айниқса Ғарб давлатларига қарши бўлган мамлакатларда рўй берса, биринчи навбатда АҚШ томонидан қолаверса унинг иттифоқчилари томонидан инсон ҳуқуқларини бузиш, фуқаролик ҳуқуқларини поймол этиш, зўравонлик ва куч ишлатиш каби шиорлар билан чиқиб, ушбу мамлакатни айблаб бутун дунёга жар солишар эди. Бугунга келиб, Америка ушбу усулларни Эрон халқини ҳимоя қилиш шаклида қўлламоқда. Аммо, Эрон миллати АҚШ президентининг бундан уч ой олдин қилган чиқишида Эроннинг ядровий келишувга амал қилмаяпти деган ёлғон ва асоссиз иддаоларини унитганича йўқ. Трамп ўз нутқида Эрон халқини террорист деб туҳмат ва бўҳтон қилган эди. Бундан ташқари Эрон фуқароларини Америка қўшма штатларига киришини тақиқлаш бўйича Фармонга имзо чекди. АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўнги кунларда Эронда бўлаётган воқеларни кузатиши ва бу ҳақда узининг муносабатини билдириши, Эрон халқини ҳимоя қилиш маносини англатмайди, аксинча у ўз манфаати йўлида фирибгарликни кўзламоқда ва бундан бошқа мақсади ҳам йўқ.     

       Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

Ёрлиқ

Январ 02, 2018 13:12 Asia/Tashkent
Шарҳ