• Шамхоний
    Шамхоний

Бугун Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби сўнгги кунлар ичида интернет ва ижтимоий тармоқларда Эронга қарши йўлга қўйилган таблиғотлар ва ҳатти ҳаракталарни Эрон халқига қарши бевосита уруш эканлигини эълон қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний Ливаннинг Ал-Маёдин телеканалига берган интервьюсида, бизнинг таҳлилларга кўра, Эронга қарши йўналтирилган тахминан аксарият мурожаатлар ва  ҳештеглар бошқа мамлакатлар жумладан Британия ва  Саудия ҳукумати томонидан ишлаб чиқилган деб айтди.

Эрон миллий хавфизлиги олий кенгаши котиби    уюшган ушбу ташқи дахолатлардан асли мақсадни Эроннинг тараққиёт ив ривожланиши йўлига тўсиқ яратиш эканлигини таъкидлаб,  Исломий Эрон душманлари  Эрон ичкарисига зарба беришга уринмоқда аммо ҳеч қачон ўзиининг ёвуз мақсадига эриша олишмайди деб айтди.

Шамхоний  ўз сўзларида  Эрон халқи  АҚШ ва унинг иттифоқчилари хусусан Саудия Арабистонини Эрон ички ишларида дахолат қилиши қаршисида тура олишади деб ишонтирди.

Эрон миллий хавфсизлиги оилй кенгаши котиби  Саудия Арабистони  Эронга қарши қаратилган сиёсий лойиҳа ва сенариялари чорчубасида кўп маблағлар сарфлаётгани ҳамда айрим ташкилотларни ҳам ташкил этганига тўхталиб, Ол Сауд Эроннинг жавоби ва аксиламали жуда жиддий ва хавфли эканлигини яхши билади деб қайд этди.

Бошқа хабар шупи, АҚШ давлат масъуллари  илгаригидек  Эронда юз бераётган тартибсизликларни ҳимоя қилишини давом эттирмоқда. Эрон ва Ироқ ишларидаги АҚШ ташқи ишлар вазирининг ёрдамичиси Эндрю Пик  Эронда юз берган сўнги тартибсизликларга ишора қилиб,  АҚШ давлати  намойишларни бостиришга ҳаракат қилаётган айрим эронлик шахсиятлар номини санкциялар рўйхатига киритишини эҳтимоли бор деб айтди.

У шунингдек АҚШ Эронда рўй бераётган  намойишлар борасида  Арабистон билан доимо алоқададир деб изоҳлади.

 

Ёрлиқ

Январ 02, 2018 19:04 Asia/Tashkent
Шарҳ