• Россия
    Россия

Россия кенгашининг халқаро қўмитаси раиси Эронда юз бераётган тартибсизликларда АҚШнинг нуфузи ва таъсири баралла мушоҳада этилмоқда деб эълон қилди.

РИА- Новости тарқатган хабарига кўра,  Россия кенгашининг халқаро қўмитаси раиси  Константин Косачев  Эронда рўй берган сўнгги  тартибсизликларга кўрсатган аксиламалида,  Эрондаги тартибсизликларда ташқи ва бегона омилларнинг қўли бор деб эълон қилди.

Косачев шунингдек  Эрондаги ушбу намойишлар ва тартибсизликларга нисбатан АҚШ давлати ва президентининг позицияси   эътирозларни янада кенгайиши в тартибсизликка айланишининг омилидидир деб изоҳлади.

Россиянинг ушбу сиёсий масъули шунингдек АҚШ давлати Эронда юз бераётган ҳар қандай тартибсизликларни қўллаб қувватлайди ва Вашингтон давлати  Теҳрон давлатига кўпроқ босимлар ўтказиш учун Исроил билан маслаҳатлашувларини давом эттирмоқда деб қўшимча қилди.

Кеча Россия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам  Эроннинг айрим шаҳарларида юз берган тартибсизликларга нисбатан  АҚШ ва унинг айрим иттифоқчиларининг позицияларига кўрсатган аксиламалида,  чиқарган баёнотида  Эрон ички ишларида бегоналарни дахолат этиши маҳкум этишга сазовордир деб айтди.

 

Ёрлиқ

Январ 02, 2018 19:18 Asia/Tashkent
Шарҳ