• Ҳасан Руҳоний Франция ва Туркия президентлари билан телефон орқали суҳбат ўтказди
    Ҳасан Руҳоний Франция ва Туркия президентлари билан телефон орқали суҳбат ўтказди

Эрон ислом жумҳурияти президенти Парижда мунофиқ террорчи гуруҳларнинг Эронга қарши фаолиятларини ва Эронда зўравонлик келтириб чиқариш учун тарғибот ва ташвиқот қилиш ҳаракатларини кескин танқид қилиб шундай айтдики, Эрон Франциядан терроризмга ва зўравонликка қарши кураш доирасида ушбу террорчи гуруҳларга нисбатан ўзларининг қонуний вазифалирини ижро этишларига умидворлик билдиради. 

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни кечқурун Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон мулоқоти ўтказганида Эронда ҳукм сураётган мавжуд демократияга ишора қилиб шундай айтдики, зўравонликни тарғиб қилиш қонуний эркинлик, танқид ва талабларни билдиришга ҳеч қандай алоқаси йўқ ҳамда ҳеч қайси бир мамлакат ўз халқининг хавфсизлиги ҳақида бепарво бўлмайди. 

Ҳасан Руҳоний Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир дастурнинг ижро этилишида, Эроннинг ўз мажбуриятларини Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан ҳамкорлик қилишда қатъий ёндашувига ишора қилиб шундай айтдики, ушбу ядровий келишув халқаро ҳужжат бўлиб барчанинг фойдасини кўзлаган. Эрон давлати ҳам ушбу келишувдан манфаат олиши давом этар экан, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаради. 

Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам Эрон президенти билан қилган телефон суҳбатида шундай айтдики, Франция ҳеч қачон террорчи гуруҳларни ҳимоя қилмайди ва бошқа юртларда ҳам террорчилик ҳаракатларини амалга оширишларига рухсат бермайди. Эммануэл Макрон Эронни минтақадаги ёвузлик учоғи деб билмаслигини айтиб шундай қўшимча қилдики, Исломий инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг ИШИД террорчилик гуруҳини йўқ қилишдаги ролини Франция ҳеч қачон инкор этмайди ва уларнинг фаолиятларини юқори баҳолайди. 

Шунингдек, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний бугун чоршанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот ўтказди. Ҳасан Руҳоний ушбу телефон мулоқотида Туркия президентининг айрим ғарб ва сионистик режимга қарашли оммавий ахборот воситаларининг бошқа мамлакатларда жумладан Туркияда нотинчликлар келтириб чиқариш учун уринаётганлари ҳақида билдирган баёнотига ишора қилиб шундай айтдики, Туркия Эрондаги мавжуд барқарорликни ва хавфсизликни ўзининг хавфсизлигидан ва барқарорлигидан ажратмайди. 

Эрдўғон ҳам бази ғарб мамлакатларининг ахборот воситалари ва АҚШ ҳамда Сионистик режим расмийларининг Эрондаги нотинчликлар ва тартибсизликлар ҳақида билдирган баёнотларига ишора қилиб шундай айтдики, биз ғарб ахборот воситаларининг тарғиботларини ўзимизга қарши деб қабул қиламиз ва Трамп ҳамда Нетаньяҳу сингари расмийларнинг бошқа мамлакатларнинг ички ишларига аралашувига доир такрорий баёнотларига кўникиб ҳам қолдик.         

Январ 03, 2018 17:36 Asia/Tashkent
Шарҳ