• Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби Эрнда юз берган сўнгг тартибсизликлар, Эрон халқидан АҚШ ва унинг иттифоқчиларини ўч олишга уриниши ва ғаразли мақсадларини ошкор этди деб айтди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий  Эронда рўй берган сўнгги ҳодисаларни АҚШ ва унинг иттифоқчиларининг ғаразли ва ёвузликка асосланган сиёсатларини  ошкор этганини маълум қилди.

Эрон телерадиокмпанияси хорижий эшиттиришлар бўлими хабарига кўра, Теҳроннинг бугунги жума намозининг имом хатиби Оятуллоҳ Сайид Амад Хотамий  ўз хутбаларида  АҚШ ва унинг иттифоқчилари  минтақада, хусусан Сурия ва Ироқда кетмакет мағлубиятга учраганидан сўнг,  муқовимат ва қарши курашнинг олдинги чизиғида бўлган Эрон ислом жумҳуриятига зарба бериш учун пайт пойлаб туришибти деб  таъкидлади.

Теҳрон жума намози муваққат имом хатиби  шунингдек  АҚШ ва унинг иттифоқчилари  Эрондаги тартибсизликлар омилларини қўллаб- қувватлаши билан  Эрон ислом жумҳуриятига зарба бериш мумкин деб ўйлашмоқда, аммо Эроннинг доно ва заковатли халқи  ҳардоимгидек  кенг- қамровли кўча -намойишлари  билан  АҚШ ва унинг барча иттифоқчиларининг фитналарини  чипакка чиқаришди деб қўшимча қилди.

Оятуллоҳ Сайид Аҳмад Хотамий  ўтган бир неча кун давомида АҚШ, сионистик- режими ва  Ол Сауд режимини  Эрондаги фитначиларни ҳимоя қилиш учун ўз навъида рақобат қилишларига ишора қилар экан,  АҚШ бу фитналарнинг лойиҳачиси, Ол Сауд эса молиявий ҳомийси эди деб эълон қилди.

 

Январ 05, 2018 17:43 Asia/Tashkent
Шарҳ