• Зариф: Эрон ядровий дастурига доир келишув қайта куриб чиқилмайди
    Зариф: Эрон ядровий дастурига доир келишув қайта куриб чиқилмайди

Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастурига доир келишув бўйича қайтадан музокара ўтказилмайди.

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазири АҚШнинг Эрон ядровий келишуви қолипида кўп нарсани талаб қилишига жавобан шундай айтдики, ядровий келишув борасида музокара ўтказилмайди ва Америка ўз мажбуриятларига амал қилиши керак. 

Ирна агентлиги тарқатган хабрга кўра, Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф жума куни ўзининг Твиттер саҳифасида шундай ёздики, Трампнинг сиёсати ва унинг баёноти Бирлашган миллатлар ташкилоти ва Атом энергетикаси бўйича халқаро агентлик томонидан тасдиқланган кўп томонлама мустаҳкам битимга путур етказиши учун ножўя ва ноўрин ҳаракатларини амалга оширди. 

Эрон ташқи ишлар вазирига кўра, Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган Эрон ядровий дастурига доир келишув бўйича қайтадан музокара ўтказилмайди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги ҳам, жума куни расмий баёнот бериб, ядровий битимнинг мустҳакамлиги ва ушбу келишувнинг халқаро ҳамжамият ва ташкилотлар томонидан ҳимоя қилиниши, Америка президенти ва сионистик режим ҳамда уруш қўзғатадиганларнинг ушбу келишувни барбод қилишга қаратилган ҳаракатларини барҳам берди. 

Ушбу баёнотда келишича, Америка қўшма штатлари президенти ўзининг бир йиллик иш фаолияти давомида, Эронга қарши душманона ҳатти-ҳаракатлари ва таҳдидларини кўп маротаба такрорлашига қарамай, ушбу йўлда мағлубиятга учради.  

Январ 13, 2018 18:06 Asia/Tashkent
Шарҳ