• Эрон нефт ташувчи кемасидан яна икки нафар инсоннинг жасади топилди
    Эрон нефт ташувчи кемасидан яна икки нафар инсоннинг жасади топилди

Қутқарувчи гуруҳ  маҳаллий вақт билан шанба куни эрталаб Хитой ҳудудида бўлган денгизда аварияга учраган Эроннинг нефт ташувчи кемасининг ичига киришди ва икки нафар кемада бўлган кема хизматчиларининг жасадини олиб чиқишди

Қутқарувчилар Хитой сувларидаги Эроннинг нефт ташувчи кемасидан яна икки нафар инсон жасадини топишди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Шанхайдан тарқатган хабарига кўра, Қутқарувчи гуруҳ  маҳаллий вақт билан шанба куни эрталаб Хитой ҳудудида бўлган денгизда аварияга учраган Эроннинг нефт ташувчи кемасининг ичига киришди ва икки нафар кемада бўлган кема хизматчиларининг жасадини олиб чиқишди. 

Ушбу хабарга биноан, заҳарли газларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ва етарли миқдорда кислороднинг йўқлиги боис, хийтойлик қутқарувчилар фақат ярим соат нефт ташувчи кемада қидирув ишларини олиб боришди ва кемадан ташқарига чиқишган. 

Шу билан бирга тарқатилган маълумотларга кўра, эронлик махсус қутқарувчи кучлар айни пайтда кемада қутқарув ишларини олиб боришга тайёр туришибди ва тегишли шароитни кутишмоқда ҳамда шароит вужудга келган заҳоти қутқарув операциясини бошлашади. 

2018 йилнинг олтинчи январ куни Хитойга қарашли юк ташувчи кема Хитойнинг шарқий соҳилларида Эронга тегишли бўлган нефт ташувчи кемага келиб урилади. Натижада эса, Эрон нефт ташувчи кемасида ёнғин келиб чиқади ва портлайди. Ушбу кемада 30 нафар эронлик ва икки нафар Бангладеш фуқароси бўлган. 

Ёрлиқ

Январ 13, 2018 18:25 Asia/Tashkent
Шарҳ