• Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

АҚШ ва иттифоқчилари ўтган йиллар давомида қилмишларига ва кирдикорлари яраша Эрондан кўп маротоба жавобларини олишган

Теҳрон жума намози имом хатиби Американинг Эрон ислом жумҳуриятига зарба бериш учун амалга ошираётган фитналарига ишора қилиб шундай айтдики, АҚШ ва иттифоқчилари ўтган йиллар давомида қилмишларига ва кирдикорлари яраша Эрондан кўп маротоба жавобларини олишган. 

Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Коземий Сиддиқий Теҳрон жума намози хутбасида шундай қўшимча қилиб ўтдики, Америка, Саудия арабистони ва уларнинг иттифоқичлари ИШИД террорчилик гуруҳини ташкил этиш билан, Ироқнинг Курдистон минтақасини ушбу юртдан ажралиб чиқиб кетиши бўйича режа тузиш, шунингдек Ливан масаласи ва Ироқни ишғол этиш ҳамда муқовамат ҳаракатини кучсизлаштириш каби бир қанча масалалар Эронни яккалатиб қўяди деб ўйлашар эди.

Аммо, Эрон юрти Исломий инқилоб муаззам раҳбарилигининг донолиги билан уларга қатъий жавоб қайтарди. Шунингдек, Ҳужжатул Ислом вал Муслимийн Сиддиқий Фажр ўн кунлиги билан табриклаб Исломий инқилоб ғалабасини мўжиза дея атади ва шундай айтдики, Эроннинг ядровий соҳада тараққий этиши ҳамда тиббиёт, ракета, нано технологияси йўналишида равнақ топиши ва кўплаб соҳаларда ўз-ўзини таъминлаш бўйича қўлга киритилган ютуқларнинг барчаси исломий инқилоб ғалабасининг натижасидир.   

Ёрлиқ

феврал 09, 2018 17:20 Asia/Tashkent
Шарҳ