• Ҳасан Руҳоний: Эрон ва Туркия алоқалари барча соҳада юксалиши керак
    Ҳасан Руҳоний: Эрон ва Туркия алоқалари барча соҳада юксалиши керак

Минтақадаги кўплаб таҳдидлар Эрон ва Туркиянинг ҳамда бошқа исломий мамлакатларнинг манфаатларига таҳдид қилади

Эрон ислом жумҳурияти президенти пайшанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали ўтказган суҳбатида Эрон ва Туркия ўртасидаги алоқалар барча соҳада стратегик даражага кўтарилиши керак деб таъкидлади.

Эрон телдерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти президенти минтақадаги кўплаб таҳдидлар Эрон ва Туркиянинг ҳамда бошқа исломий мамлакатларнинг манфаатларига таҳдид қилади деб айтди. Икки юртнинг минтақа ва халқаро масалардаги қарашларининг яқинлигини эътиборга олиб, ўзаро сиёсий маслаҳатлашувлар ва ҳамкорликларни давом эттириш лозим бўлади. 

Ҳасан Руҳоний Эрон, Россия ва Туркиянинг минтақа масалалар бўйича уч томонлама ҳамкорликларини янада кенайтиришни ҳам зарурий деб билди ва учала мамлакат президентлари томонидан Истабулда Сурия мазуси юзасидан йиғилиш ўтказилиши бўйича таклифга ишора қилиб, ушбу йиғилишнинг ўтказилишини ижобий қарши олди ва учала давлатнинг ташқи ишлар вазирларининг мазкур уч томонлама учрашувнинг вақтини ва кун тартибини белгилаш учун маслаҳатли учрашув ўтказишларини қайд этиб ўтди. 

Туркия президенти ҳам ушбу телефон мулоқотида Эрон исломий инқилоби ғалабаси куни билан Эрон президентини ва халқини табриклаб, Теҳрон ва Анқаранинг барча соҳалардаги муносабатларини ва алоқаларини кенгайтириш ва янада яхшилашни истаб қолди.    

Ёрлиқ

феврал 09, 2018 17:49 Asia/Tashkent
Шарҳ