• Футзал. Эрон ўзбекистонлик футзалчилар дарвозасига 7 та тўп киритди
    Футзал. Эрон ўзбекистонлик футзалчилар дарвозасига 7 та тўп киритди

Футзал бўйича Осиё Чемпионатининг ҳал қилувчи ўйинида Эрон ва Япония терма жамоалари кураш олиб борадиган бўлди

Футзал бўйича Хитой Тайпейида давом этаётган Осиё чемпионатида ярим финалнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушди. Бу ҳақда Ирна агентлиги хабар берди.

Ярим финалнинг иккинчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоасига қарши залга чиққан эронлик футзалчилар 7:1 ҳисобида зафар қучди ва финалга йўлланма олди. Аввалроқ япониялик футзалчилар Ироқ устидан 3:0 ҳисобида зафар қучган эди. 

Эндиликда Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин 11 февраль куни соат 13:00да бошланади

Эрон ва Япония ўртасидаги финал эса 16:00 да старт олади.

Эрон — Ўзбекистон 7:1 

Ёрлиқ

феврал 09, 2018 19:06 Asia/Tashkent
Шарҳ