Кеча душанба куни Москвада Эроннинг молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазирининг иштирокида Эрон ва Россиянинг тижорат ва иқтисодий ҳамкорлиги бўйича 14-комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди 

    Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

     Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

     Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ва Россиянинг иқтисодий соҳага бағишланган қўшма йиғилиши”га доир мавзуга бағишланади.     

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Кеча душанба куни Москвада Эроннинг молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазирининг иштирокида Эрон ва Россиянинг тижорат ва иқтисодий ҳамкорлиги бўйича 14-комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.  Эроннинг молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазири Масъуд Карбосиён ушбу йиғилишда иштирок этиш мақсадида давлат расмийлари ва хусусий сектор вакилларидан иборат 75 нафарлик делегацияга бошчилик қилиб Москвага якшанба куни ташриф буюрган эди. Эроннинг молия ва иқтисодий ишлар бўйича вазири Масъуд Карбосиён ва Россия энергетика вазири Александр Навак ушбу қўшма комиссия йиғилишида, турли соҳалардаги жумладан энергетика, юк ташиш, йўл, савдо-сотиқ, божхона, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалигидаги лойиҳаларни ҳамда ҳозирги ва истиқболдаги проектларни, мазкур қўшма комиссиянинг 14-комитет фаолиятлари доирасида ўрганиб чиқишди. Ушбу йиғилишнинг аҳамиятини янада муҳим қилиб турган мавзу, Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган Эрон ядровий фаолиятига доир келишув бўлиб, ушбу масала мазкур комиссия йиғилишининг диққат марказида бўлди ҳамда Эрон ва Россияга қарши жорий этилган санкцияларга қарши курашиш зарурлигига катта эътибор қаратилди. Америка қўшма штатларининг санкцияларидан келиб чиққан салбий таъсирларни камайтириш мақсадида, ўзаро мувофиқлаштириш учун янги ҳамкорликлар мавзуси муҳокама этилди.

     Эрон ва Россия қўшма палатаси раиси Асадуллоҳ Аскарий Авлодий Теҳрон ва Москва алоқаларининг кўлами ҳақида шундай айтдики, охирги тўрт йилда иккала мамлакат ўртасида алоқалар янада кенгайди ва катта ўзгаришлар бўлди. Ушбу ўтказилган йиғилиш ўта муҳим ва аҳамиятли ҳисобланади. Шу каби ёндашув ва муносабатларни инобатга олинса, Эрон ва Россия масъулларининг иқтисодий соҳадаги йиғилишларини уч жиҳатдан эътибор қаратиш мумкин. Биринчиси, Эрон ва Россиянинг иқтисодий стратегик алоқаларининг кенгайиб бораётганининг аҳамияти ўта муҳимлигини англатади ва ушбу ҳамкорликлардан қўшни юртлар ҳам манфаатдор эканлигини намоён этади. Иккинчиси, муаммоларни бартараф этишда ўзаро яқинлашув ҳаракатларини янада мустаҳкамлаш ва муштарак таҳдидларга қарши курашишдир. Учинчиси эса, ушбу йиғилиш шимол-жануб коридорининг атрофидаги минтақаларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишдаги хилма-хиллик ва тараққиётни таъкидлайди.

     Форс кўрфази ҳавзасидаги мамлакатларнинг алоқа ва ҳамкорлик қилишлари учун транзит йўлини Эрон орқали Озарбайжонга ва ушбу мамлакатдан Россияга ҳамда Европанинг шимолий ва шарқий ҳудудларига боғлаши мумкин. Ушбу лойиҳалар доирасида Евроосиё иқтисодий иттифоқи қолипида бошқа мақсадлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, бу эса минтақавий муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига ва кенгайтирилишига сабаб бўлади. Евроосиё соҳасидаги олий тоифали тадқиқотчи доктор Маҳмуд Шурийнинг фикрича, сўнги уч йил давомида Эрон ва Россия алоқалари натижасида барпо этилган инфратузилмалар билан бирга, агар ичкарида бази имкониятлар ҳам яратилса, келгусида иккала ўлка ўртасидаги алоқаларни ва ҳамкорликларни янада барқарор ва мустаҳкам бўлишининг гувоҳи бўлишимиз мумкин.

      Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари 2017 йилнинг ноябр ойида Россия федерацияси президенти Владимир Путин билан Теҳронда учрашган чоғларида, Америка қўшма штатлари томонидан Эрон ислом жумҳуриятига ва Россия федерациясига қарши киритилган санкцияларга қарши курашиш учун ўзаро ҳамкорлик қилишни фойдали деб атадилар ва шундай қўшимча қилиб ўтдиларки, америкаликлар афсуски ўзларининг душманликларини давом эттиришияпти. Шундай экан, улар билан муносабатда ақл билан ва тўғри йўл билан ёндашишга тўғри келади. Россия президенти Владимир Путин ҳам Эрон ислом жумҳуриятини стратегик шерик ва қўшни дея атади ҳамда ўзаро алоқаларни ҳамма томонлама мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш учун барча соҳаларда ҳар бир фурсатдан ва имкониятдан унумли фойдаланамиз деб таъкидлади. Ушбу ҳамкорликлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Эрон ва Россия муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Ушбу стратегия мақсадларидан бири, муштарак таҳдидлар ва минтақақий бўҳронлар билан курашиш ҳамда мавжуд шароитда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдир.   

     Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

март 06, 2018 13:03 Asia/Tashkent
Шарҳ