• Эрон давлати
    Эрон давлати

Эрон ислом жумҳурияти ТИВ раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича муовини, Афғонистоннинг бугунги оғир вазиятини ўта хавотирланарли эканлигини таъкидлаб, Теҳрон давлатини Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш учун Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини эълон қилди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарига кўра, Эрон ТИВ раҳбарининг сиёсий  масалалар муовини Сайид Аббос Ароқчи  Ўзбекистон пойтхати Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистонда тинчлик ўрнатиш масаласига бағишланган конференция доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашганида  Ўзбекистоннинг янги позицияси ва сиёсатлари ҳамда бу мамлакат президентини минтақа ҳамкорликлари ва ҳамжиҳатлиги йўлида ташлаётган одимларини олқишлаб,   Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон президентининг бундай ташаббуси мақтовга сазовор эканлигини таъкиддали.

Ароқчи шунингдек,  барча соҳалар хусусан иқтисодий  тармоқларда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларини кенгайиб боришидан хурсандлик билдириб,  икки мамлакатнинг иқтисодий потенсиалларидан икки халқ манфаатига фойдаланиш учун савдо- иқтисодий ва транспорт соҳасидаги алоқаларни янада мустаҳкамланишига умид билдирди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов ҳам бу учрашувда  Ўзбекистон давлатини Эрон билан янги ҳамкорликларини йўлга қўйишга қизиқаётганига ишора қилар экан,  Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларини чуқурлаштириш зарурлигини баён этди.

Абдулазиз Комимлов  Эрон ислом жумҳуриятини президентини Тошкентга уюштирадиган келгуси сафарини оқлиқшлаб, Ўзбекистон давлати Теҳрон билан  иқтисодий, сиёсий ва савдо- тижорат соҳаларидаги ҳамкорликларини янада кенгайтиришга тайёр эканлигини таъкидлади.

 

Ёрлиқ

март 30, 2018 17:34 Asia/Tashkent
Шарҳ