• Эрон Евроосиё
    Эрон Евроосиё

Эрон ислом жумҳурияти ва Евроосиё иқтисодий ташкилоти вақтинчалик эркин савдо иқтисодий зоннасини яратишга оид келишув меморандуми имзоладилар.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  мазкур келишув бугун Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида ўтказилган  иқтисодий йиғилиш доирасида Эрон ва Евроосиё вакиллари томонидан имзоланди.

Евроосиё иқтисодий ташкилоти комиссияси раиси Тигран Саркесяннинг айтишича,  Эрон билан имзоланган кулишувда  иккитомонлама савдо тарифаларини камайтирилиши лозим бўлган маҳсулотлар рўйхати қайд этилган.

Саркесиян шунингдек, ўтган милодий йилда Эрон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо мамлакталар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2,7 миллиралд долларга тенг бўлганини маълум қилди.

Евроосиё иқтисодий комиссисяси  раиси ўз сўзларида,  Евроосиё иқтисодий ташкилоти ва Эрон давлати  3 йилдан кейин эркин савдо минтақасини яратишга оид доимий шартномани имзолашиши мумкин деб қўшимча қилди.

Россиядаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси Маҳдий Саноий ҳам  Эрон ва  Евроосиё ўртасидаги  шартноманинг манфаатига тўхталиб,  иккитомонлама шартномани ижро этила бошлангани  билан минтақавий савдо- иқтисодий ҳамкорликларни  мустаҳкамланади, шунингдек божхона солиқларини камайтирилиши билан Эрон ва Евроасиёга аъзо мамлакталар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликларни янада кенгайишига сабаб бўлади деб таъкидлади.

Айтиш керакки Евроосиё иқтисодий ташкилотига Россия, Арманистон, Қозоғистон, Белорусия ва Қирғизистон аъзолар. 

май 17, 2018 16:25 Asia/Tashkent
Шарҳ