• Руҳоний
    Руҳоний

Эрон ислом жумҳурияти президенти сионистик режиим томонидан бегуноҳ фаластинликларни оммавий қирғин этилганини буюк фожиа эканлигига ишора қилиб, БМТ ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти шундай бир нозик вазиятда фаластинликларни ҳимоя қилишга асосланган ўз масъулиятига амал қилишлари зарур деб қўшимча қилди.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билан телефон орқали суҳбатида  АҚШ ва сионистик режимини бегуноҳ  исонларни оммавий қирғин этгани ва  минтақада фитна- низолар келтириб чиқараётгани учун жавоб беришлари кераклигини баён этар экан, дедики: АҚШнинг ўз элчихонасиини Қуддуси шарифга кўчиргани бутунлай ноқонуний ҳатти- ҳаракат эди, Вашингтон давлати ушбу қарори билан нафақат Фаластин халқи балки бутун жаҳон мусулмонларининг ғазабини келтирди.

Ҳасан Руҳоний бу суҳбатида шунингдек  қўшимча қилиб айтдики, афсус билан айтганда АҚШ президенти  минтақа масалаларида катта хатоликларга йўл қўйиб сиоинстик режимини қўллаб- қувваталаш йўли орқали  Фаластин  халқига қарши кураш ва муқовимат ҳатти -ҳаракатини тўхтатишнинг имкони бор деб ўйлаганди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Истамбулда ўтказилиши кутилётган Ислом ҳамкорлик ташкилоти раҳбарларининг фавқулодда йиғилишида қатнушиши учун туркиялик кабдошининг даъватини олқишлаб,  Теҳрон ва Анқара  минтақа тинчлиги, хавфсизлиги,  сулҳини мустаҳкамлаш ҳамда икки халқ манфаатлари доирасида ўзаро ҳамкорликларини давом эттиришади деб қўшимча қилди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам телефон орқали ушбу суҳбат жараёнида  мазлум фаластинликларга қарши босинчи сионистик режимининг сўнгги жиноятларини кескин қоралаб, сиоинстик режими томонидан фаластинликларни оммавий қирғин этилгани  АҚШ давлатининг ўйламасдан чиқарган қарорининг натижасидир, зеро АҚШнинг сўнги ҳатти- ҳаракатлари сиоинстларни жиноят содир этишга тарғиб этди деб таъкидлади.

Туркия президенти шунингдек  ислом мамлакатлари биргаликда, сионистларнинг ушбу ваҳшиёна  жиноятларига қарши эътироз билдириб, фаластинликлар ҳақ- ҳуқуқини халқаро миқёсида сўраб- суриштириб талаб этишлари лозим деб аниқлик киритди.

май 17, 2018 17:08 Asia/Tashkent
Шарҳ