• Фаластин озодлиги илоҳий суннатдир

Муборак Рамазон ойининг биринчи кунида Имом Хумайний (р) ҳазратларининг ҳусейнияларида Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ва Қуръон қориларининг иштироки билан маънавий анжуман барпо этилди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари мазкур анжуманда ислом  умматитинг бугун муҳим бўлган  эҳтиёжларидан бири Қуръон билан қурбат ҳосил этиш ва унинг дастурларига амал қилиш эканлигига ишора этиб, ислом дунёсининг бугунги муаммолари Фаластиннинг ачинарли аҳволи ва сионистик режимнинг жиноятлари бўлаётганини таъкидлаб, айниқса, ўтган кунларда ислом умматининг Қуръондан узоқлашганига ҳам урғу бериб дедилар: Байтулмуқаддас Фаластин пойтахтидир ва илоҳий тавфиқ ила Фаластин душман қўлидан халос бўлади ҳамда  Америка ва унинг малайлари  ушбу ҳақиқат ва илоҳий суннат қаршисида ҳеч нарса қилишолмайди.

Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  ҳаётнинг барча кўламларида кўпроқ Қуръонга эътибор қаратишни эслатиб, ислом оламидаги зарар ва балоларга, хусусан, Фаластин халқининг оғир  шароитига ишора қилиб, илова этдилар: Ўтган бир неча кун давомида хабис ва сохта сионистик режимнинг жиноятлари натижасида фаластинликлардан  ўнлаб  шаҳид ва  минглаб ярадор  бўлганларни кўрдик; ушбу шароитда нима учун Америка бу борада ўз мавқейини маълум қилмаётир, деган шикоятларни айримлардан эшитмоқдамиз. Ҳолбуки Америка ва кўплаб Ғарб давлатлари ушбу жиноятга шериклар.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ушбу жиноятларга қарши ислом уммати,исломий давлат ва ҳукуматлар мавқе тутишларини таъкидлаб, илова қилдилар: Қуръон бизга дин душманлари ва кофирларга қарши  қаттиқ туришни  ва ўзларингизга меҳрибон бўлишни буюради. Бироқ бугун Қуръондан узоқлашганимиз сабабли ислом оламида мусулмонлар ўртасидаги уруш ва низо ҳамда кофирлар қаршисида таслим бўлишларга  гувоҳ бўлаяпмиз.

Оятуллоҳилузмо Хоманаий ҳазратлари исломга қарши душманликлар тамом бўлмаслигига ишора этиб таъкидладилар:Агар ислом уммати Қуръонга яқинлашсалар, Қуръон буюрганидек, душман устидан, шубҳасиз, ғалаба қозонадилар.Зеро бу илоҳий ваъдадир.

май 18, 2018 15:46 Asia/Tashkent
Шарҳ