• Теҳрон жума намози хутбалари

АҚШ элчихонасининг Қудсга кўчирилгани дунёнинг муҳим фожеаларидандир

Теҳрон жума намозининг  муваққат имом -хатиби ҳужжатулислом валмуслимин  Козим Сиддиқий бугунги хутбаларда Америка элчихонасининг Қудсга кўчирилганини халқаро қонунлар ва фаластинликларнинг  ўз она юртларига доир қонуний ҳақларига қарши эканлигини таъкидлаб деди: Фаластинликлар Американинг ушбу амалига қарши оёққа туришди ва сионистларнинг ҳарбийлари уларни оммавий қирғин қилди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом-хатиби илова этди: Сионистик режим ҳарбийлари томонидан гуноҳсиз ва яроқсиз фаластинликларнинг ўлдирилгани ушбу ноқонуний режим, Америка ва минтақадаги  ҳомийларининг жиноий делосига янги қора варақларни қўшган.

Теҳрон жума намозининг  муваққат имом- хатиби ҳужжатулислом валмуслимин  Козим Сиддиқий, шунингдек баён этди: Фаластинликларни ўлдиришда сионистик режимнинг амалга оширган ҳаракати ушбу режим заволини тезлаштирган.

 

май 18, 2018 16:13 Asia/Tashkent
Шарҳ