• Ҳасан Руҳоний: Эрон миллати таҳдидлардан қўрқмайди
    Ҳасан Руҳоний: Эрон миллати таҳдидлардан қўрқмайди

Эрон президенти эронлик спортчилар билан учрашган чоғида АҚШ президентига қарата шундай айтдики, Эрон халқи Трамп устидан ғалаба қозонади ва муваффақиятга эришади 

Эрон ислом жумҳурияти президенти сешанба кунги чиқишида шундай таъкидладики, Эрон миллати таҳдидлардан қўрқмайди ва эронликлар тарихнинг барча саҳнасида ғолиб ва ифтихорли бўлган. Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳасан Руҳоний Эронлик спортчилар билан учрашган чоғида АҚШ президентига қарата шундай айтдики, Эрон халқи Трамп устидан ғалаба қозонади ва муваффақиятга эришади. 

Доналд Трампнинг Америкада давлат тепасига келганидан кейин, Вашингтон Эрон ислом жумҳуриятига қарши душманона сиёсатларини янада кучайтирди. 

Трамп 8 май куни Эронга қарши асоссиз айбловларни илгари сурди ҳамда Вашингтоннинг ядровий келишувдан чиқишини ва 6 ойдан кейин ядровий санкцияларнинг қайта жорий этилишини эълон қилди. 

Трамп томонидан кўрилган ушбу кескин ҳаракатлар халқаро ҳамжамиятлар ва давлатлар томонидан қаттиқ танқид остига олинди. 

Бирлашган миллатлар ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш АҚШ президентининг ядровий келишув юзасидан бир томонлама қабул қилган қароридан чуқур афсусда эканлигини билдирди. 

Эрон президенти эронлик спортчиларнинг халқаро майдондаги муваффақиятларига ишора қилиб шундай айтдики, эронлик спортчилар ҳар доим Эроннинг буюк халқи учун умидворлик келтирган.  

май 23, 2018 17:15 Asia/Tashkent
Шарҳ