• Ҳасан Руҳоний: АҚШ ҳукмдорларининг бари Эрон миллатига қарши бўлишган
    Ҳасан Руҳоний: АҚШ ҳукмдорларининг бари Эрон миллатига қарши бўлишган

Америка қўшма штатларининг барча ҳукмдорлари Эрон миллатига қарши бўлишган ва буниси эса, энг разилларидан бири ҳисобланади

Эрон ислом жумҳурияти президентининг таъкидлашича, Америка қўшма штатларининг барча ҳукмдорлари Эрон миллатига қарши бўлишган ва буниси эса, энг разилларидан бири ҳисобланади. 

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний чоршанба куни оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашганида шундай айтдики, АҚШ давлатларининг барчаси Эрон миллатининг душмани эди, бироқ ҳозирги Америка давлатининг президенти илгариги АҚШ давлатларидан кўра, энг ёмони ва энг ярамасидир.

Ҳасан Руҳонийнинг таъкидлашича, Эрон миллати ҳақ томонда бўлиб, ботил устидан албатта ғалаба қозонади. Унга кўра, Америка давлатларининг ҳаммаси инқилоб ғалабасининг дастлабки кунларидан бошлаб ҳозирга қадар Эрон халқининг душмани бўлганлиги тўғри, аммо душманликнинг ҳам ўз чегараси бор.

Шунингдек Ҳасан Руҳоний шундай таъкидлаб ўтдики, ядровий келишув иштирокчиларининг бири мазкур келишувдан чиқиб кетди, лекин Эрон ислом жумҳурияти низоми томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида, бугунги кунда бази бир режимлардан ташқари барча мамлакатлар Американи қоралашди ва Эрон фаолиятларига юксак баҳо беришди.   

июн 14, 2018 17:10 Asia/Tashkent
Шарҳ