• Эрон Саудия коалициясининг Ямандаги ал-Ҳадийда портига қарата амалга оширган ҳужумини қоралади
    Эрон Саудия коалициясининг Ямандаги ал-Ҳадийда портига қарата амалга оширган ҳужумини қоралади

Саудия тажовузкорлари бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги ал-Ҳадийда портига қарата амалга оширган денгиз ва ҳаво ҳужумларини қоралаш билан, ушбу мамлакатда инсоний шароитларнинг янада ваҳимали тус олишидан хавотирланиш билдирди

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Саудия тажовузкорлари бошчилигидаги коалициянинг Ямандаги ал-Ҳадийда портига қарата амалга оширган денгиз ва ҳаво ҳужумларини қоралаш билан, ушбу мамлакатда инсоний шароитларнинг янада ваҳимали тус олишидан хавотирланиш билдирди. 

Саудия режими ва Бирлашган араб амирлиги бир ой олдин Яманга инсонпарварлик ёрдамларини жўнатиш учун энг асосий йўл ҳисобланмиш Яманнинг ал-Ҳадийда портини ишғол этиш мақсадида ҳарбий амалиётни бошлаган эди. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий пайшанба кунги чиқишида шундай баёнот бердики, Эрон Яман бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этиб бўлмаслигини ҳар доим таъкидлаб келган, тажовузкорлар ушбу мамлакатга қарши тажовузкор ҳаракатларини тўхтатишлари керак.

Унга кўра, ушбу жиноятлар Яманда вайронагарчиликларни олдини олиш учун бироз бўлса умид бағишлайдиган сиёсий уринишларни барбод қилди ҳамда вазиятни янада мураккаблаштирди.  

июн 14, 2018 17:29 Asia/Tashkent
Шарҳ