• Ироқчи: Эроннинг ядровий келишувда қолиши ушбу келишувнинг бошқа иштирокчиларининг ҳаракатларига боғлиқ
    Ироқчи: Эроннинг ядровий келишувда қолиши ушбу келишувнинг бошқа иштирокчиларининг ҳаракатларига боғлиқ

Эроннинг ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижросида қолишини Европа мамлакатлари, Россия ва Хитой мамлакатлари томонидан кўриладиган чора-тадбирларга боғлиқдир

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлари бўйича ўринбосарига кўра, Эроннинг ядровий келишув доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижросида қолишини Европа мамлакатлари, Россия ва Хитой мамлакатлари томонидан кўриладиган чора-тадбирларга боғлиқдир. 

Саййид Аббос Ироқчи Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Риябков билан маслаҳатлашув ўтказиш мақсадида Моквага сафар қилган эди.

У жума куни Ирна агентлиги билан қилган суҳбатида ядровий келишув вазиятини муҳокама қилишда шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувда қолган бош тарафларнинг мазкур келишувда Эроннинг манфаатини таъминлай олиши ҳақида кафолат беришини кутмоқда. 

Аббос Ироқчининг таъкидлашича, Москва ядровий келишувни сақлаб қолишда қатъиятлик билан ёндашган. Россия ҳар доим Эроннинг ядровий келишувдаги талабларини ва Теҳроннинг манфаатларини таъминлаш учун астойдил ҳаракат қилган ва мустаҳкам позицияда турган. 

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Саййид Аббос Ироқчи Американинг ядровий келишувдан чиққанидан кейин ушбу вазият хусусида баҳс мунозара ўтказиш мақсадида Сергей Риябаковнинг таклифига биноан жума куни Москвага ташриф буюрган эди.  

Ёрлиқ

июн 23, 2018 17:25 Asia/Tashkent
Шарҳ