• Ироқчи: Венадаги йиғилиш АҚШнинг халқаро майдонда яккаланиб қолганини намоён этди
    Ироқчи: Венадаги йиғилиш АҚШнинг халқаро майдонда яккаланиб қолганини намоён этди

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Венадаги ядровий келишув доирасидаги қўшма комиссиянинг охирги йиғилишини Американинг халқаро майдондаги яккаланиб қолишининг очиқ намойиши бўлди деб атади. 

Саййид Аббос Ироқчи сешанба куни Ирна ахборот агентлиги билан суҳбатида, ушбу йиғилишда банк ва нефт соҳасида айрим механизм амалиётлари муҳокама этилди деб қайд этди. 

Ҳамма ташқи ишлар вазири шундай таъкидлашдики, ушбу механизмлар, Эрон ва ўзининг иқтисодий шериклари билан муомаласи ўртасидаги доллар билан айирбошлашдан воз кечиш каби чоралар, тезроқ амалда татбиқ этилиши керак. 

Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосарининг айтишича, ядровий келишувда иштирок этаётган ташқи ишлар вазирларининг қўшма комиссияси йиғилишининг якуний баёноти сиёсий жиҳатдан ядровий келишувни сақлаб қолиш учун аъзолар иродасини баён қилишда кучли баёнот бўлди. 

Аббос Ироқчининг таъкидлашича, исломий жумҳурият учун муҳим бўлган нарса шундаки, ушбу азму қарор ва иродани амалиётда қандай қўллаш мумкинлигидир. 

Эроннинг манфаати амалда ва сезиларли даражада турли соҳаларда жумладан иқтисодиёт айниқса нефт ва банк йўналишида таъминланиши лозим. 

Ёрлиқ

июл 11, 2018 18:30 Asia/Tashkent
Шарҳ