• Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси Тожикистон давлатига қарашли ахборот агентлигининг иддаоларига муносабат билдирди
    Эроннинг Тожикистондаги элчихонаси Тожикистон давлатига қарашли ахборот агентлигининг иддаоларига муносабат билдирди

Тожикистоннинг Ховар ахборот агентлигида бир мақола нашр этилиши ортидан ҳамда тожик ва Эрон халқлари ўртасида ихтилоф ва зиддият келтириб чиқариш учун саъй-ҳаракатлардан сўнг, Эрон ислом жумҳуриятининг Душанбе шаҳридаги элчихонаси баёнот билан чиқди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон элчихонасининг баёнотида қайд этилишича, Эрон ислом жумҳуриятининг Тожикистондаги элчихонаси шундай фикрдаки,

исломий мазҳаблар ўртасида ихтилоф чиқариш ва бошқа мазҳабларга қарши жумладан ислом дунёсида юз миллионлаб тарафдорлари ва издошларига эга бўлган Шиа мазҳабига қарши нафрат қўзғатувчи ҳаракатлар барча халқаро мезонларга қарши бўлиб,

Ислом оламининг муҳим йўналишининг эътиқодларини ошкора таҳқирлаш ҳисобланади ва бу ҳаракатлар шубҳасизки, ислом душманларининг хусусан Исроилнинг талаб ва истакларини ижро этиш деб талқин қилинади.  

Шунингдек, ушбу баёнотда келишича, Эрон ислом жумҳуриятининг элчихонаси Ховар ахборот агентлигидан Тожикистон манфаатлари ва қизиқишларини инобатга олиб ҳамда оммавий ахборот воситаларининг ўз касбининг принципларига эътибор қаратиш билан, таги-туги йўқ, тутуриқсиз ахборот воситалари ва нашриётларида тарқалаётган мавзуларни асос қилиб олмаслигини умид қилади

ва Исроил ҳамда унинг минтақадаги хомийларининг фитна ва ғаламизликларига нисбатан ҳушёр ва огоҳ бўлишни ҳамда барча мусулмон халқлари ўртасида дўстлик ришталарини боғлаш, ҳамжиҳатлик ва ҳамфикрлик билан муносабатда бўлиш айниқса тили ва маданияти бир хил бўлган мусулмон миллати билан алоқаларни янада мустаҳкамлашни сўрайди.

Эрон ва Тожикистон ўртасидаги биродарликни кўра олмайдиганларнинг домига тушиб қолмаслик лозим. 

Ёрлиқ

июл 12, 2018 20:33 Asia/Tashkent
Шарҳ