• Қосимий: НАТОнинг Эрон ракета дастуридан хавотирланишига асос йӯқ

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби НАТОга аъзо давлат раҳбарларининг йиғилиши баёнотига жавобан деди: НАТОнинг Эрон ракета дастуридан хавотир билдириши Эрон Ислом Жумҳуриятининг ӯз ҳимоявий қудратини такомиллаштириш сиёсати ҳамда ӯзини мудофаа қилишга қаратилган ракета дастурига ҳеч қандай таъсир ӯтказолмайди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосимий пайшанба кунги матбуот анжуманида деди: шаксиз Эроннинг барча халқаро қонун-қоидаларга риоя қилаётгани ҳақидаги Халқаро Атом энергияси агентлигининг қайта-қайта ҳисоботларидан яхшигина хабардор бӯлган  НАТОга аъзо давлат раҳбарлари Америка раҳбарларини хурсанд қилиш учун тилёғламалик қилиш ӯрнига бу ташкилотга аъзо давлат раҳбарларидан бирининг ӯз халқаро мажбуриятлари, жумладан Баржом келишувига нисбатан нописандлигидан хавотирланишлари керак эди.

Эрон Ташқи сиёсат идорасининг наттоғи илова қилди: Эрон Ислом Жумҳуриятининг ракета дастури  2231-резолютсияга  зид бӯлмай, мутлақо ӯзини мудофаа қилишга қаратилган. Эрон ҳам дунёнинг барча мустақил мамлакатлари каби  ӯз халқи, манфаатлари ва мамлакатини ҳимоя қилиш учун турли ҳимоявий дастурларга эга бӯлиш ҳақига эга. 

Баҳром Қосимий Исломий жумҳуриятнинг минтақадаги мавқеъига тӯхталиб, деди: Эрон доимо минтақадаги ӯз қӯшнилари  билан минтақадан ташқаридагиларнинг аралашувисиз ӯзаро музокара ва ҳамкорлик қилиш тарафдори эканлигини таъкидлаб келади.

У шунингдек, илова қилди: НАТОга аъзо айрим мамлакатлар терроризмга қарши кураш мақсадида намойишкорона коалитсиялар тузишидан олдин (ваҳоланки террорчилар ана шу мамлакатларнинг айримларидан Ӯрта Шарқ минтақасига кириб келди) Эрон Ислом Жумҳурияти ақл ва тадбир билан минтақага экспорт қилинган террорчиларга қарши курашга отланди ҳамда минтақада ИШИДга ӯхшаш жуда хавфли террорчи гуруҳларнинг ҳокимиятига барҳам беришда муҳим рол ӯйнади. 

  

Ёрлиқ

июл 13, 2018 17:53 Asia/Tashkent
Шарҳ