• Теҳрон жума намозининг имоми: Эрон суръат билан ривожланаётган ишончли қудрат соҳибидир

Теҳрон жума намозининг муваққат имоми Америка, Арабистон ва сионистик режим раҳбарларига қарата деди: Эрон суръат билан ривожланаётган ишончли қудрат соҳибидир ва бу қудратнинг такомиллашиш жараёни ҳеч қачон тӯхтамайди.

Ҳужжатул ислом вал муслимин Саййид Муҳаммад Ҳасан Абутуробифард Теҳрон жума намозининг бу ҳафтадаги хутбаларида Эроннинг сиёсий, мудофаа, хавфсизлик ва илмий иқтидори бошқаларга намуна эканлигини таъкидлаб, деди: бу иқтидор муқовимат ва мустабид тузумларга қаршилик кӯрсатиш ҳамда Муқаддас мудофаа жабҳаларида тобланган Эрон халқи сабр-бардошининг  маҳсулидир.

Теҳрон жума намозининг имоми Эронга иқтисодий босим ӯтказиш учун душманлар ӯйлаб чиқараётган ҳийла-найрангларга ишора қилиб, деди: мамлакатимизнинг иқтисод соҳаси раҳбарлари ақл ва тадбир ила ёндашиб, исломий жумҳуриятни Осиёдаги ишончли иқтисодий қудратга ҳамда жаҳон иқтисодий балансига таъсир ӯтказадиган иқтисодий қудратга айлантиришади.Душманларнинг бу ҳийла-найранги ҳам чипакка чиқажак.

Ҳужжатул ислом вал муслимин Саййид Муҳаммад Ҳасан Абутуробифард илова қилди: Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзининг Илоҳий таълимотга асосланган йӯлини давом эттиради ва ҳар куни янги-янги муваффақиятларни қӯлга киритади.

 

июл 13, 2018 18:24 Asia/Tashkent
Шарҳ