Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси раҳбар ва Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг махсус мактубини етказувчи шахс унвонида икки соат давомида Россия президенти билан учрашиб икки мамлакатнинг ўртасидаги алоқаларнинг турли жиҳатлари ҳақида Владимир Путин билан музокара қилди.

 Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин билан учрашганидан кейин шундай фикр билдирди: “Бу конструкутив учрашув шаффоф ва самимий эди. Ҳамда икки мамлакатни қизиқтирадиган мавзўлар ҳақида маслаҳатлашув олиб борилди. ”

Россия ва Эрон Ислом Жумҳурияти минтақавий муносабатларда иккита муҳим ва мустақил мамлакатлар унвонида турли арсаларда иккитомонлама алоқаларнинг янги босқичини тажриба этишмоқда. Сурия бўҳрони масаласида Россия ва Эроннинг амалга оширган тасирчан ҳамкорликлари Суриянинг ҳарбий ва сиёсий масалаларини ушбу ўлканинг манфаатига ҳал этдиким, минтақанинг барқарорлиги ва тинчлигининг манфаатида бўлган Россия ва Эрон раҳбарлари минтақавий ҳамкорликларининг мувафаққиятли тажрибалари эди. Бугунги кунда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларнинг даражасига Россия ва Эрон раҳбарларининг янгича қарашлари боис икки мамлакатнинг муносибатоларини янада мустаҳкамлаш учун шароит юзага келган. Россия ва Эрон ҳамкорликларининг сатҳи бу икки мамлакатни ўзаро ишончли стратегик шерикка айлантирган ва бу масала эса Масква ва Теҳрон муносибатлари истиқболининг яхши нишонасидир.     

Россиянинг Эрондаги элчиси Леван Жагарян бу заминада сешанба куни Эрон Ислом Жумҳурияти Россия учун қимматли иттифоқчи эди ва Маскванинг хорижий сиёсатларида доим муҳим ва арзигули ўринни эгаллаб келган,-деб айтди.  

Россия ва Эроннинг ҳозирги кундаги муносибати ва ҳамкорликлари жаҳон ва минтақа масалаларида икки мамлакат раҳғбарларининг муштарак қарашга эга эканнликларидан далолат беради. Бу муштарак қарашни эътиборга олган ҳолда Эрон ва Россия мантиқий ва ҳисобланган фаолият билан Сурия ўзгаришларида тасирчан рой уйнашмоқда ва бугунги кунда ушбу мамлакатдаги сиёсий ва ҳарбий масалалар муқовимат фронтининг манфаатига ҳал бўлмоқда. Бу мувафаққият эса Россия ва Эроннинг олий мартабали масъулларининг маслаҳатлашувларини талаб этади ва Россия президенти билан халқаро масалаларда Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчисининг пайшанба кунидаги учрашуви ҳам ана шу доирада баҳоланиши лозим.

Халқаро ишлар бўйича Эрон исломий парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Вилоятининг Масквага қилган сафари ҳақида шундай айтди: “Энг олий даражада Россия ва Эрон масъулларининг олиб борган жиддий музокаралари ва фикр алмашувлари икки мамлакат қарашларини бирбирига яқинлаштириш, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини муситаҳкамлаш учун муносиб йўл топиш ҳамда Америка ва иттифоқчиларининг нотуғри сиёсатлари билан қарши кўраш олиб боришга кўмак бериши мумкин.”    

Эрон ва Россия минтақа масалаларида ҳамкорлик қилишларига қўшимча иккитомонлама муносабатларда ҳам яхши алоқадан фойдаланишмоқда. Форс кўрфази ҳошиясидаги Бушеҳр атом электростанциясини қуриш самараси бўлмиш икки мамлакатнинг ядровий ҳамкорликлари ҳам Теҳрон ва Масква ўртасидаги стратегик ҳамкорликларнинг нишонасидир. Бугун турли арсалар, жумладан нефт ва газ масаласи бўйича иккитомонлама ҳамкорликларни йўлга қуйиш Эрон ва Россия раҳбарларининг диққат-эътиборини ўзига жалб этган.

Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастуридан Американинг бир томонлама чиқишини эътиборга олган ҳолда, Россия Эроннинг ишончли шерики унвонида икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларда тасирчан рол уйнайди. Россия масъулларининг айтишларича, милодий 2018 йилнинг дастлаб тўрт ойида Масква ва Теҳроннинг савдо сотиқ муомалалари 36 фоизни ташкил этган. Бу эса Эрон ва Россия ўртасидаги тижорат ва иқтисодий ҳамкорликларнинг яхшилигидан далолат беради. Эндиликда, Баржом муштарак комплекс сайъ-ҳаракатлар дастуридан Американинг бир томонлама чиқишини ва иқтисодий санкцияларни қайта тикланиши оқибатида Россия Эрон учун ишончли шерик мамлакат унвонида нефт масаласи бўйича Эрон Ислом Жумҳуриятининг асосий эҳтиёжларини қониқтириш мумкин. Ана шу заминада Али Акбар Вилоятий Владимир путин билан учрашганидан кейин шундай фикр изҳор этди: “Россия ва Эроннинг нефт бўйича алоқалари 50 миллиард долларгача етиши мумкин. Россия Эроннинг газ ва нефт соҳасига сармоя киритшга тайёр ва бу нарсанинг ўзи Эронни тарк этган ғарб ширкатларининг ўрнини олиши мумкин.”   

 

Ёрлиқ

июл 14, 2018 12:49 Asia/Tashkent
Шарҳ