• Александр Лаврентев: Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этиш ядровий келишувга зиддир
    Александр Лаврентев: Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этиш ядровий келишувга зиддир

Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этиш халқаро келишув ҳисобланмиш ядровий битимга зиддир

Россия президентининг махсус намояндаси Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибиятининг ўринбосари билан учрашган чоғида шундай айтдики, Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этиш халқаро келишув ҳисобланмиш ядровий битимга зиддир. 

Ирна агентлиги тарқатган хабарга кўра, Александр Лаврентев пайшанба куни Саъид Ирвоний билан учрашганида шундай айтдики, Россия президенти АҚШ президенти билан олиб борган охирги учрашувидаги музокарасида Американинг ядровий келишувга нисбатан тутган позицияси ва ёндашуви, ноконструктив ва заёнли эканлигини таъкидлаган. 

Шунингдек, Александр Лаврентев Эрон ва Россиянинг Суриядаги ҳамкорликларининг давом этишига ишора қилиб шундай айтдики, терроризмга қарши курашда Эрон билан биргаликда ҳамкорлик ҳаракатларини давом эттириш учун Россия давлатининг иродаси ва азму қарори ўзгармаган. 

Ушбу йўлдаги ишлар Сурия юртида тинчлик ва барқарорлик тўла ўрнатилгунига қадар давом этаверади. Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши котибиятининг ўринбосари Саъийд Ирвоний ҳам шундай айтдики,

Атом энергияси халқаро агентлиги томонидан тақдим этилган кўплаб ҳисоботларга биноан, Эрон ислом жумҳурияти ядровий келишувдаги ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб келмоқда. 

Ёрлиқ

июл 19, 2018 18:09 Asia/Tashkent
Шарҳ