• Лорижоний:
    Лорижоний:

Эрон парламенти раиси дедики эронликлар сабр- чидамли ва муносабат ва муомала қила оладиган халқ бўлиб, ўз обрў иззатини юқотмайди деб таъкидлади.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  парламент йиғилишида сўзлаган нутқида, дедики,  душманларни Эрон халқига қарши босим ўтказиш ва иқтисодий эмбарго сиёсатларини давом эттиришни назарга тутиши билан бир пайтда, эронликлар ва Эрон давлатидаги барча тармоқлар  ушбу вазиятни миллий иқтисод системасини қайта тиклаш имкониятига айлантиришлари мумкин деб айтди.

Ал Лорижоний шунингдек бугунги кунда Эрон давлати  улкан превентив куч қудратга эга бўлиб  Эронга қарши уруш каби таҳдидлар ўз маъносини йўқотиб қолган, шу сабабдан  бу орада Эрон ракеталарини қанча масофага учиши каби масалалар ўртага қўйилмоқда. Эроннинг первентив  қудрати  мамлакат мудофаа системасидаги ривожланишлар ва қайта тиклаш жараёнининг натижасидир деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси минтақа масалаларига тўхталиб, қўшимча қилиб айтдики, Эрон ислом жумҳурияти сўнгги йиллар ичида  терроризмни таг-тубидан йўқ қилиш учун бор куч қудратини ишга солмоқда. Эрон давлати Сурия ва Ироқда ИШИД террорчи гуруҳи ва  бошқа террорчи гуруҳини нобуд этишга ҳаракат қилмоқда. 

Лорижоний шунингдек сионистик режими кеннисетида "Яҳудийлар ўлкаси" номли ирқчиликкка асосланган лойиҳасига тўхталиб,  сионистик режим парламентининг ушбу нафратланарли ҳаракати  АҚШ ва бу босқинчи режимини минтақада нотинчликлар яратиш учун барча фитна ва найранглардан фойдаланишга уринаётганлигининг далилидир. 

 

июл 22, 2018 17:00 Asia/Tashkent
Шарҳ