• Зариф: Трамп, Муҳаммад Бин Салмон ва Нетаняҳу жаҳонда зўравонлик ва ноҳақлик рамзига айланди
    Зариф: Трамп, Муҳаммад Бин Салмон ва Нетаняҳу жаҳонда зўравонлик ва ноҳақлик рамзига айланди

Эрон ташқи ишлар вазири Америка қўшма штатлари президенти Доналд Трамп, Саудия арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмон ва Сионистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни жаҳонда зўравонлик, ҳақсизлик, куч ишлатиш ва ишончсизлик рамзи дея атади. 

Муҳаммад Жавод Зариф мухбирлар куни арафасидаги чиқишида, шундай айтдики, бугун жаҳонда ҳамма Трамп, Нетаняҳу ва Муҳаммад Бин Салмоннинг яккаланиб қолгани ҳақида суҳбат қилишади. 

Ушбу уч нафар расмийнинг халқаро битимларга содиқ эмаслиги, Фаластин халқининг ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиши ва Эрондан қўрқитишга қаратилган сиёсатлари ортидан дунёда яккаланиб қолишди. 

Муҳаммад Жавод Зариф америкаликларнинг Эрон билан музокара ўтказишга асосланган таклифларига ишора қилиб шундай қўшимча қилиб ўтдики,

Бирлашган миллатлар ташкилоти хавфсизлик кенгаши ва жаҳоннинг аксарият мамлакатлари томонидан тан олинган ядровий келишувни Америкалик расмийлар кўрмаганга олиб, ушбу халқаро келишувдан чиқиб кетишди. Шундан кейин ҳам музокара қилиш ҳақида иддао қилишмоқда. 

Шунингдек у Америка ва сионистик режим расмийларининг Эрон халқи билан алоқа ўрнатишдаги уринишларига ишора қилиб шундай изоҳ бериб ўтдики, агар сизлар Эрон халқи билан алоқа ўрнатган бўлсангиз, нега унда биринчи бўлиб самолёт харид қилишга тақиқ қўйиб санкция жорий этдингиз.   

Ёрлиқ

август 06, 2018 17:16 Asia/Tashkent
Шарҳ