• Эрон волейбол жамоаси олтин медални қўлга киритди
    Эрон волейбол жамоаси олтин медални қўлга киритди

Эрон волейбол миллий жамоаси финал ўйинларида 3-0 ҳисобида Жанубий Корея жамоасини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. Шунигдек, Эроннинг  Баскетбол жамоаси ҳам кумуш медални қўлга киритди. 

Индонезияда Осиё ўйинларининг якуний баҳслари ўтказилмоқда.

Осиё ўйинлари мусобақасида эркаклар ўртасида бокс бўйича мусобақалар якунига етди. Бугун, 1 сентябрь куни Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари ўзларининг финал жангларини ўтказдилар. 

Ҳал қилувчи жангларнинг иккитасида Ўзбекистон вакиллари имкониятни бой бериб қўйишди. Дастлаб Ҳасанбой Дўстматов ҳиндистонлик кучли рақибига имкониятни бой берган бўлса, 60 кг вазн тоифасида Шунқор Абдурасулов монголиялик рақибига енгилди ва кумуш медаль соҳибига айланди. Қувонарлиси, қолган беш нафар боксчилар ўз вазн тоифаларида рақибларини мағлуб этдилар ва Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига 5 та олтин медальни тақдим этишди. 

Шу куни ҳатто мезбонлар ҳам Ўзбекистонга мухлислик қилишди. Икки мамлакат одамлари орасида сезиларли ришта пайдо бўлди. Ўзбекистон спорт делегациясининг Осиё ўйинлари-2018да иштирок этган таркиби бугунга келиб, тарихни янгилади. 

Айни пайтда умумий рейтингда Ўзбекистон делегацияси жами 70 медал билан (21 олтин, 24 кумуш ва 25 бронза) бешинчи ўринни мустаҳкамлади. Олтинчи ўринда жойлашган Эрон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 62 та ва шундан 20 таси олтин, 20 таси кумуш, 22 таси бронза.

Ёрлиқ

сентябр 01, 2018 19:03 Asia/Tashkent
Шарҳ