Эрон ракетасининг қудрати стратегик қобилият билан ҳарбий соҳада анъанавий имконият бўлиб, қурол-аслаҳа бўйича халқаро мажбуриятларга зид эмас

       Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз " Эрон ракетаси қудратининг таҳдид эканлиги ҳақидаги ёлғон иддаоларнинг такрорланиши”га доир мавзуга бағишланади.      

     Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

      Эрон ракетасининг қудрати стратегик қобилият билан ҳарбий соҳада анъанавий имконият бўлиб, қурол-аслаҳа бўйича халқаро мажбуриятларга зид эмас. Ушбу ракета қудрати, бугунги кунда Эрон ислом жумҳуриятининг куч-қудрат пойдеворига ва асосига айланди. Эрон превентив қудрат нуқтаи назари билан қаралганда, минтақада нотинчликлар келтириб чиқарувчи жараёнларга қарши кураш учун етарлича имкониятга эга бўлиб, ҳар қандай таҳдидга жавоб қайтаришга қурби етади. Аммо, ҳайратланарли томони шундаки, айрим ғарб давлатлари ёлғон иддаолар билан, Эрон ўзининг мудофаа қудратини тараққий эттирмаслигини исташмоқда. Франция ташқи ишлар вазири ядровий келишувни сақлаб қолиш иддаоси билан шундай айтдики, Эрон баллистик ракеталарига оид дастури ва минтақадаги фаолиятлари шунингдек, 2025 йилдан кейинги режаларида кўзда тутилган ядровий дастурлари хусусида, ғарб билан музокара қилиши керак.

     Ушбу омма афкорини чалғитувчи ва провакацион иддаолар, бир томондан Эрондан қўрқитиш ва Эронни таҳдид қилиб кўрсатиш жараёнига суръат бағишлаб, Эрон ракета қудратини, минтақа ва жаҳон миқёсидаги хавфсизликка таҳдид қилиб кўрсатишга қаратилмоқда. Бошқа томондан эса, Эрон ракета қудратини таҳдид қилиб кўрсатиш ҳаракатлари, Эронга босим ўтказиш билан, Эроннинг превентив қудратини заифлаштиришни кўзда тутган. Ҳолбуки, Эрон ислом жумҳурияти айрим мамлакатларнинг нотўғри хулосаларидан келиб чиққан ёндашувлари ва ноўрин хавотирланишларига чек қўйиш мақсадида, бу ҳақда ўзининг очиқ-ойдин позициясини кўп маротаба маълум қилган. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий жума куни Франция ташқи ишлар вазирининг баёнотига муносабат билдириб шундай таъкидладики, Эроннинг ракета дастурлари Эрон халқини ҳимоя қилиш ва Эрон мамлакатини қўриқлаш учун мудофаа дастури бўлиб, қонуний ҳисобланади.

     Бу мавзу бўйича ҳеч қандай музокара ўтказилмайди. Бугунги кунда, Эрон атрофида ва халқаро майдонда таҳдидларнинг хилма-хил бўлиши ортидан, хавфсизлик таърифлари кенг миқёсда тус олди. Шу боис, Эрон таҳидларга мос равишда ўзининг ҳарбий қудратини илмий кўрсаткичларга асосан, махсус ҳарбий кучлар ва қурол-аслаҳа имкониятларни бойитишга ва янада юксалтиришга қаратмоқда. Эрон армиясининг Хотамул Анбиё ҳаво мудофаа қароргоҳининг қўмондони генерал Алиризо Сабоҳий Фарднинг айтишича, Эроннинг ҳаво мудофаа саноати ҳеч кимга боғлиқ ва қарам бўлмаган, маҳаллий ишлаб чиқариш ва лойиҳалаштириш тизимига таянган бўлиб, ҳарбий техника ва ускуналар шунингдек ривожланган ҳаво мудофаа системаси жаҳон стандартларига жавоб беради. Исломий инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Эрон ва олтилик гуруҳи томонидан қабул қилинган ядровий келишув доирасидаги “Қўшма ҳаракатлар комлекс дастури” хусусида ва Америка қўшма штатларининг ушбу халқаро келишувдан бир томонлама чиқиб кетиши ҳақидаги билдирган баёнотида, бир нечта асосий шартларни жумладан

      Эроннинг минтақадаги иштироки ва ракета қудратига аралашмасликни, европаликлар билан ядровий келишувни давом эттиришдаги Эроннинг шартларидан деб атадилар. Шундан келиб чиқиб, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби шундай айтдики, европалик сиёсатчилар бугунги кунгача ядровий келишувни сақлаб қолиш учун етарлича ва лозим бўлган кафолатларни тақдим эта олишмади. Шунинг учун, ушбу масала юзасидан музокара ўтказиш учун ишонч ва зарурият ҳам қолмади. Америка ва европанинг Эроннинг минтақадаги сиёсатлари ва ракета қудратига доир ҳисоб-китобдаги хатолари шундаки, Эрон билан музокараларда ядровий келишувни савдолашув воситаси деб қабул қилишни тасаввур қилишар эди. Баҳром Қосемий таъкидлаганидек, Эроннинг минтақадаги сиёсати минтақа ва жаҳонда, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш учун ҳамда терроризм ва экстремизмга қарши курашишга қаратилган бўлиб, ушбу курашлар айрим кескинлик ва бўҳрон чиқарувчи мамлакатларни хурсанд қилмаслиги мумкин. Шунинг учун улар ўз сиёсатларини қайта кўриб чиқишлари талаб этилади.       

        Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

сентябр 02, 2018 12:06 Asia/Tashkent
Шарҳ