• Қосемий: Эрон Сурия давлатининг хомийси сифатида ушбу юртда иштирок этияпти
    Қосемий: Эрон Сурия давлатининг хомийси сифатида ушбу юртда иштирок этияпти

Эрон ислом жумҳурияти Сурия давлатининг хомийси сифатида ушбу мамлакатда иштирок этмоқда ва Дамашқ давлати сўрови билан маслаҳатли кўмакларини тақдим этияпти

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Сурия давлатининг хомийси сифатида ушбу мамлакатда иштирок этмоқда ва Дамашқ давлати сўрови билан маслаҳатли кўмакларини тақдим этияпти. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий душанба куни ахборот анжуманидаги чиқишида мухбирлар томонидан Сурия шимолий ғарбидаги Эдлиб вилоятидаги ўзгаришлар ва Теҳроннинг бу борадаги сиёсати шунингдек,

ўтган ҳафтада Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг Туркияга сафар қилиши ҳақида берилган саволларга жавобан шундай айтдики, Эдлиб минтақаси террорчиларнинг сўнги таянчи сифатида чигал мавзулардан бўлиб, Сурия давлати ушбу фожеани тугатиш учун қатъий қарорга келган. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг айтишича, Сурия армиясининг Эдлибда жойлашган террорчиларнинг позициясига қарата ҳужум қилиши террорчилар хомийларининг хавотирланишига сабаб бўлди.

Шудан сўнг улар бу ҳақда ғаламизликка қаратилган тарғиботларини янада кучайтиришди. Аммо, шу нарсани ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Сурия давлати мустақил давлат сифатида ўз мамлакатини террорчилардан ҳимоя қилиши керак. 

Ёрлиқ

сентябр 03, 2018 17:20 Asia/Tashkent
Шарҳ