• Генерал Жаъфарий: Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга мурожаати тинчлик ва дўстликдир
    Генерал Жаъфарий: Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга мурожаати тинчлик ва дўстликдир

Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга йўллаган мурожаати, Форс кўрфази сувларида дўстлик ва тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун биргаликда ҳамкорлик қилиш бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишда бегоналарни аралаштирмалик кўзда тутилган

Исломий инқилоб соқчилар корпуси бош қўмондонига кўра, Эроннинг Форс кўрфазидаги мамлакатларга йўллаган мурожаати, Форс кўрфази сувларида дўстлик ва тинчлик ҳамда хавфсизликни таъминлаш учун биргаликда ҳамкорлик қилиш бўлиб, ушбу ишларни амалга оширишда бегоналарни аралаштирмалик кўзда тутилган. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, генерал Муҳаммадали Жаъфарий чоршанба куни Эрон жанубидаги Бандар Аббосда Исломий инқилоб соқчилар корпусининг денгиз кучлари қўмондонларини тақдирлаш маросимда шундай айтдики,

Эрон денгиз кучлари Исломий инқилобдан кейинги йилларда Ҳурмуз бўғозида хавфсизликни таъминлаш ва мудофаа ишларида катта ишларни амалга оширди. 

Генерал Жаъфарийнинг маълум қилишича, Эроннинг минтақадаги ҳарбий қудрати фақат мудофаа ва превентив жиҳатларга эга холос. Форс кўрфазидаги превентив вазият душманларни Эроннинг сув билан чегараларидан ноумид қилди.

Минтақада Исломий инқилобдан таъсирланган муқовамат ҳаракатларининг кенгайиши ва янада юксалиши душманларнинг умидсизланишига катта туртки беради. 

Ёрлиқ

сентябр 05, 2018 18:39 Asia/Tashkent
Шарҳ