Терроризмга қарши кураш бўйича Остона жараёни айни пайтда якуний босқичга етиб келди. Аммо, Сурияда сиёсий жараён ва мамлакатни қайта тиклаш бўйича ишлар давом этади

      Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. 

      Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.

      Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.  

     Бугунги  суҳбатимиз "Эрон ва Суриянинг Остона музокаралари жараёнидаги маслаҳатлашувлари”га доир мавзуга бағишланади. Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.

       Терроризмга қарши кураш бўйича Остона жараёни айни пайтда якуний босқичга етиб келди. Аммо, Сурияда сиёсий жараён ва мамлакатни қайта тиклаш бўйича ишлар давом этади. Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Ироқчи сешанба куни Эрон телевиденияси билан ўтказган суҳбатида Остона жараёнини кафолатловчи мамлакатлар бўлмиш Эрон, Россия ва Туркия давлатлари етакчиларининг Теҳронда йиғилиш ўтказишлари ҳақида хабар берди. Суриядаги ўзгаришлар муҳим паллага яқинлашди. Эндиликда, Сурияда урушни тугатиш ва хавфсизликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини берияпти. Эроннинг ушбу жараёндаги муҳим роли очиқ-ойдин ва равшандир. Эрон Американинг босимларига қарамай, Сурияни ҳимоя қилишдаги кўмакларини тўхтатмади. Бундан ташқари, Сурияни ҳамма томонлама қўллаб қувватлаш ва муқовамат ҳаракатини ҳимоя қилишни таъкиблаб келмоқда. Эрон ислом жумҳурияти ўз конституциясининг 154-моддасига биноан, дунёдаги мазлумларни мустабид тузумлар ва уларга ҳамроҳлик қиладиган шерикларининг сиёсатлари ҳамда кескин чораларидан ҳимоя қилишни ушбу тизимнинг вазифаларидан деб билади.

    Эрон атрофидаги муҳитда хавфсизлик таъсирлари нуқтаи назаридан ҳам шуни айтиш жоизки, Ироқ ва Сурия стратегик ва геополитик жиҳатидан Эрон учун юқори аҳамият касб этади. Ушбу иккала мамлакатнинг такфирчи гуруҳлар шунингдек, уларнинг ғарб ва араб хомийларининг тузоғига тушиб қолиши, шубҳасизки, Эрон ва минтақа учун ўрнини тўлдириб бўлмайдиган зиён етказди. Ушбу масалани иккита йўналишда ўрганиб чиқиб, таҳлил қилишга тўғри келади. Биринчиси, ғарбнинг минтақадаги нуфузи ва таъсири муқовамат жабҳасини заифлаштириш мақсади кўзда тутилган. Иккинчиси эса, минтақани парчалаш билан Исроил мавқеини кучайтириш бўлган. Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф ҳам бу ҳақда шундай айтдики, Теҳронда Остона жараёни етакчиларининг йиғилишини ўтказиш ва Эдлибдаги жиддий вазиятни эътиборга олиб, барча уринишлар Эдлиб шароитидан келиб чиқиб, террорчиларнинг ушбу вилоятдан чиқиб кетиш жараёнида инсоний талафотларни камайтириш талаб этилади. Шунинг учун, Сурияда ушбу мамлакатнинг юқори мартабали расмийлари билан музокаралар олиб борилди. Ушбу суҳбатлар ва музокаралар Остона жараёнини кафолатловчи мамлакатларнинг йиғилиши ўтказилгунигача давом этади.

     Остона жараёнини кафолатловчи мамлакатлар етакчиларининг 7-сентябр куни Теҳронда ўтказиладиган йиғилишида Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Россия федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон қатнашади. Мазкур ҳамкорликлар терроризмга қарши курашда катта таъсирга эгадир. Сурия ва Ироқ армияси Эрон ислом жумҳуриятининг консультатив ёрдамлари билан ва Россиянинг ҳимояси билан, ИШИД террорчилик гуруҳининг ушбу иккала мамлакатдаги жиноятларини бартараф этишди. Ҳалаб, Дейрзур, Мўсел, Телъафар вилоятларининг озод этилиши, Сурия ва Ироқ юртида ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳаётига нуқта қўйишда муҳим қадам бўлди. Ушбу муваффақиятлар Америка қўшма штатларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қарши курашдаги натижаси эмас эди. Ушбу натижалар, шиа ва суний мусулмонларининг ҳамда армия кучларининг бирлик ва ҳамжиҳатлиги билан ИШИД террорчилик гуруҳига ва уларнинг хомийларига қарши курашда қатъият ва матонат кўрсатишларининг самараси эди.

      Нурли ғояларни ўрганиш муассасаси раиси доктор Саъдуллоҳ Зореъийнинг фикрича, эндиликда Эрон минтақада мустаҳкам мавқега эга бўлиб, ҳеч нарса Эроннинг минтақадаги ўрнини ўзгартиролмайди. Эроннинг  ушбу мавқеи албатта, ўзининг табиий имконият ва геополитика асосларидан ташқари, кўп қиррали мавқега сазавордир. Эрон ва Россиянинг Сурия давлатининг сўрови билан ушбу мамлакатда террорчиларга қарши курашдаги ҳаракатларда иштирок этиши қонуний ҳисобланади. Негаки, Сурияда кимлар иштирок этиши Сурия давлатининг қарори ва талаби билан амалга ошади.   

      Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.

      Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.

 

Ёрлиқ

сентябр 06, 2018 12:45 Asia/Tashkent
Шарҳ