• Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Оятуллоҳ Имомий Кошоний шундай таъкидладики, ўтган қирқ йил давомида Эрон ислом жумҳуриятининг душманлари қўлидан ҳеч вақо келмади

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Америка қўшма штатлари президенти ва унинг шериклари, Ўрта Шарқни босиб олиш орзуларини тез орада ўзлари билан гўрга олиб кетишади.

Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошонийнинг маълум қилишича, Америка ва Сионистик режим айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти билан жанг ҳолатида бўлиб, душман фитналарига қарши курашиш учун тўғри ва оқилона бошқарув олиб боришни таъкидлади. 

Теҳрон жума намози имом хатиби душманнинг Эронга қарши ахборот урушига ишора қилиб шундай айтдики, душманнинг ахборот уруши аҳолини изтиробга солишни ва саросимага тушишни кўзлайди. 

Оятуллоҳ Имомий Кошоний Америка ва Сионистик режимнинг Ўрта Шарқни эгаллаб олишга қаратилган фитналарига ишора қилиб шундай таъкидладики,

ўтган қирқ йил давомида Эрон ислом жумҳуриятининг душманлари қўлидан ҳеч вақо келмаганидек, бундан кейин ҳам душман фитналари барҳам топади ва Трамп ҳамда Нетаньяҳу ушбу орзуларини яқин орада гўрга олиб кетишади.     

сентябр 07, 2018 18:05 Asia/Tashkent
Шарҳ