Кеча Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуғанни ўз ҳузурига қабул қиланида ислом дунёсининг бугунги энг муҳим масласи ва эҳтиёжини исломий мамлакталар ўртасидаги бирлик, ваҳдат ҳамда бу мамлакталарнинг бир -бирини қўллаб- қувватлашиши эканлигига тўхталиб, исломий мамлакатлар ўртасидаги бирлик ва ҳамкорлик минтақа муаммоларига ечим топиш заминасини яратиб беради деб айтдилар.

Кеча Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари  Оятулоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  Туркия президенти ва унинг бошчигидаги делегацияни қабул қилганида дедиларки  зўравон қудратлар ва улар бошчилигида АҚШ давлати  исломий мамлакталар ўратсида бирлик ва   ислмомий  қудратни ташкил топилишидан қаттиқ хавотирга тушган.

 Ул Зот  қудратли исломий мамлакатларга қарши АҚШнинг душманона сиёсатлари ва адоватининг асли сабабини  айни ушбу масалага бориб тақалишига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ва Туркия давлатлари  минтақадаги иккита эътиборли ва қудратли мамлакат ҳисобланади  ва  ислом дунёси учун бир бирига яқин қарашга эгалар, бинобарин  сиёсий ва иқтисодий тармқлардаги  икки давлат алоқалари тобора мустаҳкамланиши зарур деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Россия президенти Владимир Путин билан учашувларида Сурия масаласидаги Эрон ва Россиянинг ҳамкорликлари иккитомонлама алоқаларидаги ўта яхши тажриба ва ҳамкорликларнинг ёрқин мислолидир, бир сўз билан айтганда бу мавзўда икки мамлакат бир -бирини қўллаб қувватламоқда деб айтдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Россия президентини Баржом келишувига нисбатан  оптимистик қарашларига тўхталиб,  Эрон ислом жумҳурияти Баржом хусусида  мамлакат ва халқнинг манфаати ва обру- эътиборига қаратилган позиция тутади деб айтдилар.

Ул Ҳазрат АҚШ давлати бугунги кунда  Эминтақа бўҳрони ва ракета масалаларида Эронни айблаб келаётган бўлсада аммо уларни Эрон ислом жуҳурияти билан муамолари бундан ҳам чуқурроқ ва кенгроқ дир. Вашингтон давлати 40 йилдан бери  Эрон ислом жумҳурияти тузумига барҳам беришни мақсад қилган аммо бизлар бу мудлдат давомида  40 баравар рвиожланишларга қўл топдик. Эрон ислом жумҳуриятини АҚШ қаршисида тура олиши ва янги- янги мувафаққиятлари  АҚШ нуфузини олдини олишнинг бошқа бир намунасидир деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбарини Россия ва Туркия президентларини қабул қилганида билдирган сўзлари дарҳақиқат  минтақадаги ҳозирги эҳтиёжлар  ва имконларининг нишонасидир.

Сурияда терроризмга қарши кураш хусусан ИШИД террорчилик гуруҳига қарши урушда Эрон, Россия ва Туркиянинг ҳамкорликлари амда бу мамлакатлар президентлари иштирокида Теҳронда ўтказилган саммит,  ушбу ҳамжиҳатлик билан кўп муаммоларга ечим топиш имкони борлиги ҳамда муштарак таҳдидлар қаршисида тура олиш имкониятини мавжудлигини яққол намоён этди.

Бу заминда эътиборга молик имкониятлардан бошқа бири  Эрон ва қўшний мамлакталар жумладан Туркия ва Россия потенсиалларидан фойдаланиб  барча таҳдидларга қарши куршни кучайтиришдир зеро ушбу ҳамкорилк минтақа мамлакталарининг тинчлиги ва осоийшталикига сабаб бўлади.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  АҚШ томонидан  Эрон, Россия ва Туркияга қарши жорий қилинган санкцияларни ҳам ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришлари учун ушбу уч мамлакатнинг муштарак масаласи эканлигини таъкидлар экан, Эрон ва Россия давлатлари  сиёсий ва иқтисодий ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришларидан ташқари  Теҳрон йиғилишида қабул қилинган келишувларни ҳам бажарилишига алоҳида эътибор қаратишлари зарур деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Эрон ва Россия ўртасидаги иккитомонлама ҳамкорликлар  халқаро миқёсида ҳам кенгайиб бориши мумкинлигига тўхталиб дедиларки ҳар икки давлат  ҳамкорлик  қилиши мумкин бўлган масалалардан бошқа бири  АҚШ тасъсири ва нуфузини олдини олишдир, чунки Вашингтон давлати  бутун инсоният учун жиддий хатардир ва бу хавф -хатарни олдини олишнинг  имкони ҳам мавжуд.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Сурияда юз бераётган ўзгаришларни АҚШ нуфузини олдини олаётганлигининг ёрқин мисоли эканлигига ишора қилар экан, АҚШ давлати эндиликда Сурия ҳудудларида жиддий мағлубиятга учраган ва  ўз мақсадларига ҳам эриша олмаган деб қўшимча қилдилар.

Озарбойжон республикасидаги Эрон ислом жумҳуриятининг собиқ элчиси Мўҳсин Покойин ҳам минатқа масалалари ва иқтисодиёти хусусида Эрон, Туркия ва Россия ўртасидаги ҳамкорликларни ўта аҳғамиятли эканлигини таъкидлаб, Эрон, Россия ва Туркия ўртасидаги бундай йиғилиш ва симматлар,  минтақавий ҳамжиҳатликни кучайишидан дарак беради ва АҚШнинги бирёқлама ҳатти-ҳаракталарини олдини олиши ҳам мумкин деб хулоса қилмоқда.

Шу нуқтаи назардан  Россия ва Туркия президентларини қабул қилганидан Инқилоб раҳбари билдирган сўзлари  минтақавдаги барча масалаларда ушбу 3 мамлакат ҳамжиҳатлигини стратегик аҳмиятга эга бўлганлигидан далолат бермоқда.

 

Ёрлиқ

сентябр 08, 2018 11:31 Asia/Tashkent
Шарҳ