• Руҳоний: Эроннинг душмани фақат АҚШ ва Сионистик режимдир
    Руҳоний: Эроннинг душмани фақат АҚШ ва Сионистик режимдир

Ҳасан Руҳоний шанба куни Теҳронда шаҳид Ражоий миллий фестивалидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон халқи ҳеч қачон Американинг босимларига таслим бўлмайди

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, бугунги кунда Эроннинг душмани фақат АҚШ ва Сионистик режимдир. Эрон ислом жумҳурияти ҳамжиҳатлик ва якдиллик билан душман устидан ғалаба қозонади. 

Ҳасан Руҳоний шанба куни Теҳронда шаҳид Ражоий миллий фестивалидаги чиқишида шундай айтдики, Эрон халқи ҳеч қачон Американинг босимларига таслим бўлмайди. 

Эрон миллати Оқ уйда ўтириб олиб, ўзлари нима қилишни билмайдиган ва гапираётган гапининг маъносини тушунмайдиган бир гуруҳ ҳокимларнинг босимларидан қўрқмайди.

Ҳасан Руҳоний Оқ уйда ўрнашиб олган янги гуруҳ нафақат Эрон ислом жумҳурияти тизими билан балки қадимий ва анъанавий дўстлари билан ҳамда АҚШ билан иқтисодий алоқаларни ўрнатган мамлакатлар билан ҳам тўқнашмоқда. 

Эрон ислом жумҳурияти президентининг айтишича, америкаликлар бир томондан Эрон халқига босим ўтказса, бошқа томондан эса, турли йўллар билан музокара ўтказиш сигналини беради.

Бундан ташқари Америка икки ёқлама стандартлар билан иш олиб боради ва бугунги кунда жанг, иқтисодий уруш ва провакация ишларига суръат бағишлайди. 

Ёрлиқ

сентябр 08, 2018 17:40 Asia/Tashkent
Шарҳ