Исломий Инқилоб муаззам раҳбари барча таҳдидлар қаршисида қуролли кучларнинг мудофаа ва превентив қудратини оширишни таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари кеча якшанба куни  Эрон ислом жумҳурияти армиясининг зобитлик университетлари талабаларининг 16 чи  қасамёд  ва битириш маросимларида  минтақада нотинчликлар ва нобарқарорликларни вужудга келтириш  мақсадида бўлган зўравон қудратларнинг ёвузликка асосланган сиёсатларига ишора қилиб, зўравон қудратлар ва улар бошчилигида золим АҚШ режими хунрезликлар, ички урушлар ҳамда террорчилик фаолиятларни ва минтақадаги тўқнашувларни кенгайтириш орқали ўз манфаатларини таъминлашни кўзда тутганлар, афсус билан айтганда минтақадаги айрим давлатар ҳам Вашингтон давлатига  кўмаклашмоқда деб буюрдилар.

Бутун Эрон қуролли кучларининг муаззам раҳбари АҚШ ва сионистик режимининг асли мақсадини минтақада исломий бир қудратни вужудга келишини олдини олишга қаратилганлигига тўхталиб, бу режимлар  исломнинг ўта жозибали ва муҳим мурожаатини маҳрум инсонлар ва бечораларни ҳимоя қилишга асосланганлигини яхши биладилар, бинобарин  ислом меъёрлари асосида янги бир қудратни ташкил топишидан хавотирга тушишган деб қўшимча қилдилар.

Инқилоб Раҳбари дедиларки, Эрон ислом жумҳурияти ва Эрон халқи ҳар қандай махфий ҳаракатларидан ташқари очиқ -ойдин тарзда  золимлик ва зўравонликлар қаршисида тура олган ва айни шу масала  Эрон буюк халқига қарши золим режимлари душманликининг асли сабабидир.

 Ўтган бир аср давомидаги тажрибалар  АҚШ мақсадлардан бири бўҳронлар яратиш, сохта муаммоларга минтақа халқини гирифтор этиш орқали  минтақадаги таҳдидлар даражасини ошириш ва ҳарбий дахолатини кучайтириш ва ўз таъсирини ўктазиш эканлигини яққол намоён этган.

 АҚШ давлатининг мақсади муҳим ва стратегик минтақаларида нуфузини ошириш, минтақани бегоналарга хавфсизлик жиҳатдан қарам қилиш,  миллиардлаб доллар маблағидаги қурол- яроқларни  экспорт этиш ва минтақада ҳарбий базаларини сақлашдир.

Шу сабабдан  таҳдидлар даражаси  мамлакатни мудофаа потенсиалини кучайтириш жараёнини суръат билан давом этишини тақозо этади.

Инқилоб раҳбарининг баёнотлари  дарвоқи  душманларнинг барча таҳдиди қаршсида қуроликчлварни  кучайиб браётган ҳаарктанини янада чуқурлаштиришни таъкидламоқда.

Эрон мудофаа системасини  Эрон ва минтақани нотинч этуви тажовузкорларга қарши позициялари  барча таҳдидлар қаршисида етарли превентив қудратга эга бўлганини кўрсатмоқда.

Бутун Эрон қуролли кучлари муаззам қўмондони Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эрон ислом жумҳурияти ва халқи АҚШ қаршисида тура олган ва душманларнинг зўравонликлари ва таҳдидларидан қўрмаган, ҳамда ўз қудратига ишониб, таянган халқ, буюк қудратларнинг позициясини ҳам ўзгартириши ва мағлуб этиши мумкинлигини исботлаб бердилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари дедиларки, Сурия, Ироқ ва Ливанни минтақада АҚШнинг барча фитналарини  мағлуб этилганлигининг ёрқин мисоли эканлигини тасдиқлаб,  буларнинг барчаси   Парвардигор азамати ва қудрати ҳамда илоҳий ваъдаларнинг рост эканлигинининг нишонасидир. Зеро  Парвардигор ҳам , Худога ёрдам берсангиз, Худованд ҳам сизларга нусрат ва ғалаба, устуворлик ва мустаҳкамлик ато этади деб буюрган.

Шу асосда Инқилоб раҳбари ўз сўзларининг бошқа қисмида  Эрон қуролли кучларини  кундалик ташаббуслари, тайёргарликлари ва илмий, ташкилот, ҳарбий, турли соҳалардаги ривожланишини тавсия этиб қўшимча қилиб айтдиларки, Қуръони карим оятлари  асосида ўз қудратини ошириш душманларни ҳаросга тушишига ва уларни ўз позициясини ўзгатиришларига сабаб бўлади.

Эрон ислом жумҳурияти армияси денгиз кучлари  шундай бир мақсадлар билан  эндиликдан бошлаб ўз позицияси ва ролини стратегик ҳарбий кучлар даражасига кўтаришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳатти -ҳаракат хавфсизликни истайдиган мамлакталар учун жуда муҳим ҳисобланади.

сентябр 10, 2018 11:33 Asia/Tashkent
Шарҳ