• Эрон тегишли чора-тадбирларни қабул қилиб АҚШнинг барча санкцияларини бартараф этади
    Эрон тегишли чора-тадбирларни қабул қилиб АҚШнинг барча санкцияларини бартараф этади

Исҳоқ Жаҳонгирий АҚШнинг Эронга қарши жорий этган санкцияларига ишора қилиб шундай таъкидладики, Эрон тегишли чора-тадбирларни қабул қилиб Американинг ҳамма фитналарини бартараф этади ва санкцияларни четлаб ўтади

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари АҚШнинг Эронга қарши жорий этган санкцияларига ишора қилиб шундай таъкидладики, Эрон тегишли чора-тадбирларни қабул қилиб Американинг ҳамма фитналарини бартараф этади ва санкцияларни четлаб ўтади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Исҳоқ Жаҳонгирий бугун душанба куни Теҳрон илму ва санъат Университетида, Олий ўқув юртлари ва Университетлар ректорлари, илмий ва техникавий тадқиқот марказлари бошлиқлари билан учрашганида шундай айтдики, Эрон санкциялар даврида қулай фойдаланади ва ўзининг тараққиёти ҳамда ривожланишида давом этади. 

Жаҳонгирий Американинг яккаҳукмронлиги ва Эрон миллатига қарши босимларни кучайтиришига ишора қилиб шундай айтдики, америкаликлар Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қўллашни кўзлаётгани йўқ.

Негаки, ушбу ҳарбий ҳаракатларнинг оқибати яхшилик билан тугамаслигини яхши билишади. Аммо, улар Эрон омма афкорини чалғитиш ва назоратга олиш учун ахборот хуружи ва иқтисодий босимларни қўллашади.    

Эрон ислом жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосарининг таъкидлашича, америкаликларнинг Эрон нефтининг экспортини нол ҳолатга келтириш ҳақидаги иддаолари пуч ва асоссиз бўлиб, улар ушбу ишни уддасидан чиқа олишмайди.  

сентябр 10, 2018 17:59 Asia/Tashkent
Шарҳ