• Генерал Боқирий
    Генерал Боқирий

Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси Исломий Инқилоб соқчилар корпусини Ироқдаги Курдистон минтақасида жойлашган террорчилик гуруҳчалардан бири етакчилари марраларини нишонга олганига ишора қилар экан, Эрон қуролли кучлари душманларнинг барча фитналари қаршисида ҳеч қачон сукт сақламайди деб таъкидлади.

Айтиш керакки Эрон Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг ракета ва учувчисиз учоқлари бўлинмалари   бу террористларнинг ҳарбий таълим марказлари ва  базаларини қисқа масофага учадиган 7 та қитъалараро ракеталар билан нишонга олишди деб эълон қилинган.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Эрон қуролли кучлари бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  Теҳрндаги Амин ҳуқуқ- тартибот университети талабаларининг битириш маросимида сўзлаган нутқида дедики  Исломий Инқилоб соқчилар корпуси томонидан Ироқ Курдистонидаги  террорчилик гуруҳчалардан бири етакчилари тўпланган макон ва йиғилган жойини нишонга олингани  Эрон қуролли кучларининг разветка ва ракета потенсиалини синаб кўриш эди деб айтди.

Генерал Боқирий шунингдек  БМТ устави асосида  душманлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳар бир миллат ва давлатнинг табиий ҳаққидир ва Эрон ислом жумҳурияти ҳам ўз халқининг ўй-манзиллари ичкарисида нотинчликларни вужудга келиши ва жиноятларга  чидаб турмайди деб изоҳлади.

Генерал Муҳаммад Боқирий ўз сўзларида  Эронга қарши душманларнинг фитналари давом этган тақдирда Эрон ислом жумҳурияти душманларга қарши жиддий чоралар кўриб чиқади деб таъкилади.

 

Ёрлиқ

сентябр 11, 2018 17:55 Asia/Tashkent
Шарҳ